Муаллиф

Абдулазиз Маҳмудов 1980 йилдан ҳужжатли филмлар устидаги ижодий фаолиятини бошлаган, 1980-1990 йиллардаги кўпгина тарихий воқеалар кинорежиссёрнинг филмларида муҳрланиб қолган.

Абдулазиз Маҳмудов 1980 йиллар охирида Ўзбекистонда кенгайган норасмий ташкилотлар фаолиятини изчил тасвирга туширган.

Ижодкор Ўзбекистондаги сиёсий мухолиф ҳаракатлар тарихига бағишланган ҳужжатли филмлари туркуми устидан ишлашда ҳамон давом этмоқда.

Абдулазиз Маҳмудов 1950 йилда туғилган.

У Горкий номидаги Туркман университети ҳамда Москвадаги сценаристлар ва режиссёрлар Олий курсида таҳсил олган.

Абдулазиз Маҳмудов 60 дан ортиқ ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув филмларини суратга туширган.
Бу филмлари орасида “Тўғрисини айтганда”, “Қайтиш”, “Замондошлар”, “Ер эгаси”, “Паркентдаги қон тўкилиши”, “Ўзбек иши”, “Фарғона фожеаси”, “Жоҳиллар” ва “Норасмийлар” ҳужжатли филмлари машҳур.

Кинорежиссёрнинг “Қуёш билан қайт” филми 1995 йил Париж кинофестивалида намойиш этилган.

2000 йил Москвадаги “Золотой Витяз” халқаро фестивалида “Хонадонингизга тинчлик тилаймиз” филми қўйилган.
2001 йилдаги экологик кинофестивалда Абдулазиз Маҳмудовнинг “Раҳм-шафқат қилинг” филми юқори баҳоланган.

Абдулазиз Маҳмудов:

Менинг онам Ибодатхон томон – боболарим Йўлдош полвон, Қўлдош полвон, Мирзааҳмад бойлар – ХХ асрнинг 20-йилларида Фарғона водийсининг машҳур курашчилари бўлганлар. Улар Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри ва унинг ёнида жойлашган Тўрткул ва Туячи қишлоғларида яшаб, ўз ерларида деҳқончилик қилишган. Дадам томондан боболарим Қўқон хонлиги расмий идораларининг майда амалдорлари бўлишган. Бобом – Маҳмуд қори Бухоро мадрасасида таълим олганлар, Исфара шаҳрининг Навгилем маҳалласи масжидининг имом–хатиби вазифасини бажарган. Ўтган асрнинг 30-йилларида она томон ва дада томон боболаримнинг еру-мулклари мусодара этилиб ”халқ душмани” айби билан сургун қилинганлар. Дадам Абдулҳақ 18 ёшда Иккинчи Жахон урушига кетиб, 1941 йилнинг ўзидаёқ миллионлар қатори асирга тушиб қолган. Уни Оврўподаги фашистлар концлагерига ташлашган. Немисларнинг мағлубиятидан сўнг ”халқ душмани” сифатида бир неча йил Кавказда жойлашган НКВД қамоқхоналарида ушланган. Буларни хотирамдан кечириб, ”нима учун”, дейман? Нима учун ота-боболаримнинг ҳаётлари хазон бўлган? Албатта бундай таржимаи ҳол билан дадам қанча уринмасин, бирор бир олий ўқув юртига ўқишга кира олмаган ва бутун умр оддий қурувчи бўлиб ишлаган. Онам эса оддий уй бекаси, тикувчилик қилган, кийим-кечак, дўппи тикиб, бозорга олиб чиққанлар. Етти болани боқиш осон бўлмаган. Мен 1950 йилнинг декабр ойида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Мойлисув шаҳарчасида туғилганман. Ўша пайтлари дадам билан онам Андижонни тарк этиб, Мойлисувга бориб ишлашган экан. Олти йилдан кейин дадам билан онам Пойтуғнинг ”СССР 50 йиллиги совхозига” қайтиб, умрларининг охиригача шу совхоз далаларида ва пахта заводида ишлашган. Мен эса совхознинг Киров номли рус мактабида ўқиганман. Мактабимиз болалари билан пахта, пилла териб, далаларни ягана қилиб, шолипояларни ўтлаб, катта Фарғона каналида чўмилиб, балиқ тутиб, ёнғоқ ўйнаб, қўй боқиб, эшакларда пойга қилиб катта бўлганман. Ўзимнинг бир ўғил, икки қизим, невараларим бор. Улар Москва шаҳрида яшашади. Ўғлим геолог. Кенжа қизим институтда кинотасвирчиликка ўқияпти, каттаси тележурналист.
Абдулазиз Маҳмудов: Ёшлигимдан кўп китоб ўқиб, ижодкор ёзувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳатто ҳарбий хизматни ўтаган давримда газеталарга мақолалар ёзардим. Шунинг учун бўлса керак, мен Ашхобод шаҳрида икки йиллик ҳарбий хизматни ўтаганимдан кейин ”вақтни йўқотмайин” деган ниятда Туркман давлат университети тайёрлов гуруҳида ўқидим ва бир йилдан сўнг Рус филология факультети талабаси бўлдим. Университетни битиргач, 1978-1979 йилларда Россиянинг Амур вилоятидаги Байкал- Амур темир йўли қурилиши олиб борилаётган Тайга ҳудудидаги Лапри қишлоқчаси ўрта мактабида рус тили ва адабиётидан дарс бердим. Ва ижод қилишга уриниб шуни англадимки, табиатнинг гўзаллигини, ранг-баранглигини оддий сўз билан ифодалаб бўлмас экан. Шу фикр мени кино соҳасига етаклаган. Мен ”Ўзбекфилмда” режиссёр сифатида кино қилишга аҳд этдим. Лекин тақдирнинг тақозоси билан устозим машҳур кинодокументалист Малик Қаюмов билан учрашиб қолдим. У киши менинг мақолаларим, ҳикояларимни ўқиб, Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар студиясига режиссёр ассистинти сифатида ишга қабул қилди ва ярим йилдан сўнг менга ишониб кинорежиссёр сифатида мустақил ишлаш учун шароит яратиб берди. Кейин Москва шаҳрида икки йиллик сценарий ёзувчилари ва кинорежиссёрлар Олий курсини битирдим ва шу бўйича ҳужжатли кино соҳасида қолиб кетдим. Демак, мени пешонамга ёзилгани, мени тафдирим шу жабҳада экан.

Махмудов Абдулазиз Абдулхакович – родился 28.12.1950 года ,
кинорежиссёр , кинодрамматург.Член Союза кинематографистов
Узбекистана. После окончания средней школы имени Кирова Избосканского района Андижанской области с 1969 по 1971 годы служил в Советской армии. С 1973 по 1978 год учился на дневном отделении факультета русской филологии Туркменского Государственного университета им. А.М.Горького. После университета работал учителем русского языка и литературы в средней школе посёлка Лапри Джелтулакского района Амурской области. Западная Сибирь – РСФСР На строительстве Байкало – Амурской магистрали.
С 1980 по 1984 год работал в качестве режиссёра и кинодраматурга на киностудии «Документальных и научно-популярных фильмов Узбекистана» С 1984 по 1986 год учился на Высших курсах сценаристов и режиссёров в городе Москве. С 1987 по 1992 годы работал на киностудии «Узбекфильм» и киностудии документаль
ных фильмов Узбекистана.Сотрудничал с американским каналом ЭНБИСИ, японским каналом ТИБИЭС, Центральным телевидени
ем СССР.
С апреля 1992 года по сегодняшний день А.Махмудов работает на частной киностудии «Абдулазиз М» в городе Ташкенте.
За время своей творческой деятельности А.Махмудов снял более 60 наименований документальных,научно-популярных и учебных кинофильмов. Наиболее известные документальные фильмы: «Скажем прямо» «Возвращение» «Современники» «Хозяин Земли» « Кровопролитие в Паркенте» «Узбекское дело» «Ферганская трагедия» « Между прошлым и будущим» «Варвары» «Неформалы» «Встреча в Шахимардане» «В тени Амир Тимура» «Народный депутат» «Приёмная президента» «Народное слово»
Фильмы «Мотострелки идут в атаку» и «Фруктовый марафон» были представлены на Всесоюзных кинофестивалях в 1982-1984 годах и были награждены грамотами и ценными призами жюри.
Фильм «Возвращайся с солнцем» был представлен на Парижском кинофестивале в 1995 году. Фильм «Мир нашему дому» был представлен от Узбекистана на международный кинофестиваль «Золотой Витязь» в городе Москве в июне 2000 года.Фильм «Спаси и помилуй» был представлен на экологический кинофестиваль в Санкт – Петербурге в сентябре 2001 года – фильмы имели хорошие отзывы в международной прессе.

Kommentera