Мақсад

Кириш сўзи

Давлат кемасининг дарғалари, штурманлари ва ниҳоят оддий денгизчи бўлишни орзу қилувчи ёшларга!

Уста кемачи, денгизчи бўлиш учун кемангиз хусусияти, унинг двигателлари, сафар хавфсизлиги асбоблари, алоқа воситалари, қурол-аслаҳаси, зирҳи, тезлиги ва юк кўтариш қуввати замонавий талабларга қанчалик мос келиши каби тактик-техник маълумотлари ва кеманинг жанговарлигини синчиклаб ўрганиб чиқиш керак. Айни чоғда, кемангизнинг сиз хавас қиладиган крейсер, линкор ва сувости кемалари, ҳамда дунё океанлари тўлқинларини ёриб, сузиб юрган улкан учоқ кемалари орасидаги мавқеини аниқ билишингиз керак бўлади.
Давлат кемасининг дарғалари, штурманлари ва оддий денгизчиси бўлишни орзу қиладиган ёшлар ўз анъаналарини, маданиятини, қонунларини, иқтисодиётини яхши ўрганиш билан бирга, эътиқодли ва ахлоқий тамойилларга эга бўлиши ҳам лозим. Энг муҳими эса, олға силжиш учун географик харитани ва кема дафтарида ўтмишдошлари томонидан акс эттирилган йўналиш бўйича ўтилган йўл, мўлжалланган манзил ва экипаж ҳақида берилган қисқача маълумотларни яхши ўзлаштирган бўлиши даркор.
Дафтарда кемага хавф туғдирадиган тўфонлар, тайфунлар, маккор денгиз қароқчилари, туманлар, денгиз оқимлари, саёзликлар ва сув ости рифлари ҳақида ҳам хабарлар берилган бўлади. Шу билан бирга, аввало, олға силжиш учун кема турган жойнинг азимути, кенглиги ва узунлигини ҳам аниқлаб олиш зарурати бор. Буларнинг барчасини ўз тарихини билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Айнан ўз тарихимизни ва қўшни мамлакатлар тарихини чуқур билиш давлат кемамизнинг ҳозирги кенглиги ва узунлигини аниқлаш имконини беради. Яъни, бу бизнинг дунё уммонидаги манзилимизни, мавқеимизни белгилаб беради.Тарих фани бизнинг йўлимизда учраган кемалардан қайси бири дўст, қайси бири дўст эмаслигини аниқлашимизга ёрдам беради. Қайси кемадан чўчиш ва нега чўчиш кераклигини, йўлда кимни четлаш кераг-у, кимга ҳеч қачон дуч келмаслик лозимлигини ўргатади. Масалани аммоси бор, ахир тарих тез-тез ҳукмрон тузумлар манфаатига мослаб қайта ёзилиб туради-ку!Бунинг ягона бир йўли бор: давлатлар тарихини турли нуқтаи назардан акс эттирган воқеани ўз кўзи билан кўрган таниқли ёзувчилар, публицистлар, сайёҳлар, олимлар асарларидан тенг фойдаланиш керак, шунда сизда кемангиз ҳақида холис ва ҳалол маълумот, кемангизнинг сиёсий макон ва замондаги ўрни ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Шунда биз тушган кеманинг ўтмиши улуғ, келажаги буюк , ҳозири қуруқ бўлиб қолмайди.
Сиз билан биз давлат кемамизнинг аниқ координатларини белгилаб олишимиз учун турли мавзудаги ҳар хил уйғунлаштирувчи тарихий материалларни ихтиёрингизга ҳавола қиламиз.
Ёш, янги дарғалар! Кемангиз тошга қайта урилмаслиги учун, фалокатларга дуч келмай манзилга соғ-саломат етиб олишингиз учун нима қилмоқ керак деб ўйлайсиз?!
Марҳамат, ўқинг, уқинг ва билимингиз кўламини кенгайтиринг! Ўшанда сиз бугунги қисматимиз ва эртанги тақдиримиз борасидаги ўйларингизга аниқлик киритишга муяссар бўларсиз…

Абдулазиз Маҳмудов, кинорежиссёр.

Молодым людям мечтающими стать штурманами,
капитанами и экипажами государственного корабля.

Для того, чтобы стать искусным моряком необходимо изучить тактико –
технические данные,боеспособность вашего судна : какого класса корабль,на сколько современенны его двигатели, навигационные приборы, средства связи, вооружение, броня, скорость и грузоподёмность.Как котируется он среди других восхищающих вас крейсеров, линкоров, атомных подводных лодок и бороздящих мировой океан громадных авианосцев.
Молодым людям мечтающими стать штурманами, капитанами и экипажами государственного корабля нужно познать собственные традиции, законы, культуру,экономику, иметь убеждения и нравственные принципы. Но самое главное, чтобы двигаться вперёд, нужно хорошо знать географическую карту и записи в судовом журнале сделанные вашими предшественниками,в которой, как правило, даётся краткая информация о маршруте, экипаже, пройденном пути и точке назначения. Об угрожавшим кораблю штормах и тайфунах, о коварных пиратах, туманах, морских течениях, мелях и подводных рифах И конечно же, чтобы двигаться вперёд нужно прежде всего определить свои координаты. То есть свой азимут, широту и долготу.А это никак не возможно без знания собственной истории. Именно глубокое изучение нашей истории и историй соседних государств может помочь вам определить широту и долготу, вашего корабля. То есть его местополо
жение в мировом океане.Историческая наука поможет распознать какие встречающиеся вам суда дружественны и какие не дружественны. Каких кораблей следует опасаться и почему? Кого следует избегать в пути, а с кем лучше никогда не встречаться. Но как это сделать, если истории часто переписываются в угоду правящим режимам?
Для этого есть только один способ – нужно изучать различные версии историй государств.Написанные очевидцами событий, известными писателями, публицистами, путешественниками и учёными – историками.И тогда у вас появится более объективная информация о корабле и представление о его местоположении во времени и пространстве. Что несомненно поможет избежать многие неприятности ожидающие в плавании. Именно поэтому мы представляем вам различные исторические материалы посвящённые теме идентификации – определения точных координат нашего государственного корабля.
Пожалуйста читайте и совершенствуйте свои познания. И тогда вы сможете получить ответ на вопрос: что с нами происходит сегодня и , что может случиться завтра.И что нужно делать молодым капитанам, чтобы не наступать на одни и те же грабли, избежать катастроф и благополучно добраться до пункта назначения. Кому верить, решайте сами.

Абдулазиз Махмудов кинорежиссёр .

Kommentera