Майдондаги мардларнинг бири

Майдондаги мардларнинг бири
January 25th, 2011 admin
Дадахон Ҳасан,
шоир ва ҳофиз.
Бу юртда бир қушиқ бор, уни хеч ким айтмаган, айтолмаган. У Ватан қушиғи… Бу қўшиқни Абдулазиз Махмуд баланд пардаларда гўзал бир шаклда айтган. Абдулазиз Махмуд яратган ва ижро этган Ватан қўшиқлари ўзбекнинг қонига сингиб кетажакдир. Зеро, бу қўшиқлар ўзбекнинг қизил қонидир, унинг оҳу фаръёди. Аччиқ -аччиқ кечмишларидир.
Абдулазиз Махмуд ҳақида гап кетганда курашларимиз йўлларига назар солар эканман, тилим лолу, ўзим ҳайрон қоламан. Курашларимизни узун йўлига боқиб, бу жангу жадаллар халқимизга, овом халқимиз назарига тушармикан, келажак авлодлар бу қутлуғ жараёнларни эслармикан, билармикан деб ғам чекаман. Узун бир жумбоғ ичинда хаёлга чўмаман. Албатта ҳаяжонланаман. Ёдимга Абдулазиз Маҳмуд келади. Озодлик йўллардаги бу курашларларимиз манзараси бус – бутун ҳолда келгуси авлодларга етиб боражак. Бул муборак ва қутлуғ вазифани Абдулазиз қойил қилиб уддасидан чиқди .Шу маънода “жангу жадал”лар ичра чарх уриб юрган Абдулазизни душманнинг ўқлари ёғилиб турган дзотига ўзини урган Тўйчи Эрйигит ўғлига, Александр Матросовга қиёслагим келади.
Абдулазизнинг курашларини эслаганимда унинг қиёси йўқ дегим келади. Бизда чинакам курашчи, ҳақиқий фидойи, она- юрт бахт- саодати, озодлиги йўлидаги жангларнинг қаҳрамонлари тўртта бўлса, уларнинг биринчиси , иккита бўлса бириси, дейишга тўла ҳақлиман. Мен ҳеч иккиланмай айтаманки, “Бирлик” ва “Эрк” деган ҳаракатларнинг бугунги кўкракларига муштлаб мен – мен деб юрган сохта раҳбарлари ҳам Абдулазизчалик кураша билмадилар. Эл- юрт меҳрини қозана олмадилар. Уят , уят! Биз ҳаммамиз бир бўлиб қила олмаган курашларни Абдулазиз бир ўзи қилди десам сира муболаға бўлмас.
Абдулазиз Ўзбекистон деган бутун бир юртни мустақиллиги учун, Ватан “уруш”и манзаралари тарихини тасвирга туширди ва авлод авлодларга қолдирди. Бу шонли жараёнда у қандай “жанглар” олиб борди. Мен ўз кўзим билан кўрдим ва қойил қолдим. Она -ватан учун кураш бўлса шунчалик бўлар .
Бир фарзанд она- юрт учун Абдулазизчалик курашса эди, биз аллақачонлар қутлуғ ва муборак байрам кунларимизни кўришга муяссар бўлардик . Афсус ва надоматлар бўлсинки биз ношуду , нотовонлар ўзимизни шу юртга фарзанд деб билмадик. Фарзандлик бурчимизни оқламадик, оқламадик. Натижада, биз ҳаммамиз бугун мосуво бўлиб қолдик . Биз курашиб бўлдик энди, рохат -фароғатлар айлаб дам олайлик деганлар хориж сари отландилар. Абдулазиз Маҳмуд роҳат- фароғат истаб “арпа унини баҳона қилиб” она юртни йиғлатиб, ёхуд жанг майдонини тарк этиб чет элларга кетмади.. Ватанда қолиб жафокаш эли билан бирга жабр кўрмоқни ҳар қандай фароғатдан афзал билди. Халқнинг ҳар кандай куринишдаги жабру жафоларига ҳамдам, ҳамнафас ўлароқ курашни давом эттирди ва ҳалол курашди, халқи билан бирга бўлди.
Ана шу тарихий жараёнда ҳеч ким Абдулазиз эгаллаган мақомга чиқа олмади. Мен лидерман дегувчи сохта раҳбарлар Абдулазиз ишғол этган чинаккам рейтингнинг чорагини ҳам эгаллай олмадилар. Уят, уят уларга.
Абдулазизни кўпгина кинотасвирга олиш жараёнларини томоша қилиб туриб, бу йигитни ўзинг паноҳингда асра ё раб деганман. Жуда мураккаб, ўта хавфли вазиятларни тасвирга олар экан, мени ваҳима босар эди. Шундай онларда кинорежиссёр, кинотасвирчи, бирликчи, Абдулазизни душман вакилига берган найзадор саволарини эшитиб мендек одамнинг баданларим жимирлаб, юрагим хаприқиб кетар эди. Ё фалак! Бу йигит қўрқмайдия, қўрқмайдия дер эдим. Мени ҳамиша хавотирга солар эди шу бирликчи Абдулазиз.
Абдулазиз биринчи галда чин манодаги курашчи. Чинакам курашчи . Режиссёрлик , тасвирчилик унинг қудратли қуролидир. Қанийди ўзбек Абдулазиздек довюрак қаҳрамонларни туғаверса,туғаверса, яқин келажакда Туркистонимизнинг оппоқ тонглари отар эди албатта .
Ҳуррият учун, демократия учун курашлар ҳали давом этажак. Бу қутлуғ жараён ҳали узун суражак. Бундай машақатли кураш жабҳаларининг олдинги сафларида мардона кетаётган Абдулазиз Маҳмудни сира ҳам чарчамаслигига, қайтмаслигига, тўла- тўкис ишончларим бор.
Шундай қутлуғ ва муборак айёмда ишончимизни тўла оқлаб келаётган Абдулазиз Маҳмуднинг олтмиш ёшини қутлаб, унга худодан яна олтмиш йил умр тилайман. Муборак юртимизнинг оппоқ тонгларини кўрмай ўладиргон ахмоқ йўқ!!!
25 – январь 2011- йил
www.yangidunyo.com
Bu maqola 11894 marotaba 2796 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Дадахон Ҳасан
« Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор
Футбол бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистонликлар бронза медали учун ўйнайдилар »
You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed.
4 Responses to “Майдондаги мардларнинг бири”
1. Yusuf Rasulga says:
January 28, 2011 at 3:00 pm
Yusufjon, Bahodir Chorievni saytida Dadahon Hasanni tugilgan kuni bilan tabriklarni o’qib hayron bo’ldim. Siz bilasizku Dadahon Hasan 11 noyabrda tug’ilgan. Birlik tashkil topgan kun. Chorievni saytiga yozsam izoh qabul qilmas ekan. Shuning uchun sizga yozyapman.
U kishining tughilgan kuni uyida Birlik tuzilgan. Nimaga tabrikni
oldindan boshlab yubordingizlar, tushunarsiz. U kishining salomatligi
yaxshimi o’zi? deb soramoqchi edim.
Reply
o Bahodir Hasan says:
January 28, 2011 at 6:51 pm
Birdamlik sayti doimo hakerlar hujumi ostida faoliyat yuritmoqda. Hozirgi vaqtda Izohlarga yo’l ochiq, ammo bu qancha davom etadi bir narsa deyish qiyin. Dadaxon akaning ahvollari juda yahshi. Nasib etsa bu yil u kishining yubileylarini birgalikda Toshkentda o’tqazamiz.
Reply
 MALKOLM X TURKISTONIY / radikal viziyon says:
January 29, 2011 at 9:05 am
Bohodir Hasanga…
Toshkentda bemalol to’y-maraka, oshhurlik qilishga imkoniyat bor ekan, unda AQSHda nima qilib yuribsiz?
Yoki AQSHda ham uzbeklar qovun ekishvotti deyishgandi…, ushatda traktorchilik qivotsizmi?
MXT
Reply
2. Muzaffarmirzo says:
January 27, 2011 at 1:59 am
Assalomu alaykum Dadahon aka! Men sizni bu maqolangizni oqib sal sizdan ranjidim, sababi men ham muholifatchiman(1989 yildan Birlik azosi). Men va men kabi juda kop safdoshlarimiz imkon qadar ozmi kopmi Ozbekistondagi diktaturaga qarshi kurashdik. Men hamma uchun javob beraolmaymanu, lekin ozimni Vatanni tark etishimda sizning tabiringiz bilan aytgandek “rohat farogat” izlab chiqqanim yoq. Agar siz uchun bizni karimovni zindonlarida hech kimga foydamiz tegmasdan chirib yotganimiz afzalroq bolsa…. unda men sizni tushunmay qoldim, ahir bu provokatsiyaku! Turmalardagi muholifatchilar, hur fikrli vatandoshlarimiz kamlik qilayaptimi? Men yana bir narsaga tushuna olmadim, yani “maydonni tark etib” iborasiga, siz qanaqa maydon haqida yozayapsiz, umuman olganda Ozbekistonda haqiqiy kurash olib boradigan maydon bormi ozi? Men Andijon fojeasini karimov oz halqini genosid qildi deb birgina bayonot berganligim uchun qamashdi. Qaerda siz aytayotgan osha maydon. Yana bir fikringizni tahlil qilib otmoqchi edim hurmatli Dadahon aka, chet elda hamma ham rohat farogatda yashamaydi, bu erda ishlash kerak, ishlaganda ham Ozbekistondagidan kam emas, sizga etib borayotgan “rohat farogat” togrisidagi chopchaklar hammasi yolgon. Agar gaplarim ogir botgan bolsa UZR. Men sizni hurmat qilaman, tanqidimni togri qabul qilasiz degan umidda Muzaffarmirzo Iskhakov.
Reply

Det här inlägget postades i Uncategorized, Абдулазиз Маҳмудов ҳақида. Bokmärk permalänken.