Ноёб режиссёр,оператор ва ижодкор

Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор
January 22nd, 2011 admin
Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.
(Абдулазиз Махмудовнинг 60 йиллигига)
Мухолифатчилар орасида алмаштириш кийин булган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Махмуд булса, иккинчиси буюк сиёсий кушикчи ва шоир Дадахон Хасандир. Дадахон ака бир сухбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида булиб килган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли кила олади. Унинг киноларида поэзия хам, проза хам, драма хам бор», деган эди.
Хозирда 60 ёшни коралаган (1950 йил декабрида тугилган) Абдулазиз Махмуд Узбек хужжатли киносининг даргаларидан бири Малик Каюмовнинг шогирдидир. У уз устозидан фаркли равишда хаётининг куп кисмини норасмий ташкилотларнинг фаолиятини лентага туширишга багишлади. Зеро, унинг конида мавжуд тузимга нафрат бор эди.
(Болалик. Андижон. Август 1951 йил.)
“Менинг она томондан бобом ер эгаси эди, Уни Мирзаахмад полвон дейишган. Андижонда таникли полвон булган… Утган асрнинг 30 йилларда кулок килинган. Сургунда улиб кетган. Унинг ерлари колхозга топширилган. Яна бир бобомни эса, Махмуд кори дейишган. Бухоро мадрасасини тугатиб Исфаранинг Навгилем махалласида имом хатиблик килган. У хам утган асрнинг 30-йилларида халк душмани сифатида сурган килинган. Сургунда вафот этган.Отам Абдулхак Махмудов фашистларга карши курашган. Урушдан кейин пахта заводида ишлади, онам рахматлик болаларни бокишда отамга ёрдам бериш учун дуппи тикарди…” -деб ҳикоя қилади у.
Демак, у мухолифатчилар орасида тасоддифан пайдо булган эмас: «Биз мухолифат сафларига тайёр холда келдик. Хаммамизнинг узимизга яраша касбимиз, шаклланган дунёкарашимиз бор эди», дейди Абдулазиз Махмуд. Колаверса, у Ашхободда укиётганда, армияда хизмат килаётганда ва Узбекистонннинг турли ташкилотларида ишлаётганда талай кийинчиликлар ва нохакликларга дуч келди. Шу тарика унинг дунёкараши шаклланиб,хаётга муносабати узгариб борди…
Абдулазиз Махмуд СССР «гуллаб-яшнаётган» пайтларда хам катор хужжатли илмий оммабоп фильмлар ишлади. Баъзи вокеаларга (масалан, Узбекистондан олиб кетилаётган мева ва сабзавотларнинг Россияга бориб етгуунча ириб-чириб кетишини акс эттирувчи ) «Фруктовый марафон» фильмини яратиб, вокеъликка узининг фукаролик муносабатини билдирди. У кайта куриш давригача ва кайта куриш пайтлари «Узкинохроника», «Узбекфильм», «Останкино» ижодий ташкилотлари билан хамкорлик килиб куплаб хужжатли ва илмий оммабоп кинолар ижод килди… Оролнинг улиб бораётгани хакида хакконий фильм яратди.
Оператор ва режиссер Абдулазиз Махмуд 1989 йили Фаргона фожиаларини ёритгувчи лавхаларни суратга олгандан кейин Уз Компартиянинг уша пайтдаги саркорлари томонидан миллатлараро муносабатларга багишланган «Кичик ука» номли фильмни тасмага олишдан четлаштирилди. 1989 йилнинг августидан бошлаб Америка, Буюкбритания, Япониянинг телевизион компаниялари хамкорликда иш олиб борди ва Россиянинг «Взгляд», «Ярим тунгача ва ундан кейин» каби курсатувлар учун жонли суратлар такдим этди. Аммо Абдулазиз Махмуд киномотаграфик фаолиятининг гуллаган даври «Бирлик» халк харакати ва мухолифатнинг, шунингдек, Москвадаги «Демократик Россия», Вилнюсдаги «Саюдись» харакатлари ва «Демократик ташкилотларнинг худудий бирлашмаси» каби ташкилотлари фаол ишлаётган пайтга тугри келади.
Абдулазиз Махмудов 1989 йил июнидаги Фаргона ва Куконда, 1990 йил мартидаги Паркентда юз берган фожиали вокелар, уша йилнинг май ойидаги Андижондаги бузгунчиликлар, июн ойида Жанубий Киргизистоннинг Уш ва Узган шахарларидаги катлиомларни, Намангандаги оммавий чикишларни кинога олди.
Абдулазиз Махмуд олган хужжатли кинолар туфайли Узбекистоннинг 20-30 йиллик сиёсий ижтимоий хаётининг энг мухим, ноёб лавхалари сакланиб колди: биз бу лавхалардан Оролни асраш кумитасида 1987-89 йиллар орасида олиб борилган ишлар, «Бирлик халк харакати»нинг митинглари ва Курултойлари, Марказий Кенгашининг мажлислари, СССРни булинишга олиб келган Москвадаги Янаев исёнини ва бунинг окибатларини, Питербург ва Болтик буйидаги етук сиёсатчиларнинг чикишларини аник тасаввур килаоламиз. Куплаб зиёли олимлар, курашчиларнинг карашлари билан танишамиз. Агар у уз вактида шу тарихий дакикаларни хужжатлаштирмаганда, биз, собик СССР тарихининг энг мухим вокеаларидан бебахра колган булардик…
Бу ижтимоий-сиёсий вокеаларни кинога оларкан, Абдулазиз Мазхмуд бир неча бор таъкиб ва кувгинга учради. 10-15 суткалаб камокларда ётиб чикди, суд килинди.
1989 йилнинг май ойида «Билик»нинг таъсис Курултойида Марказий Кенгаш хайъатига сайланди. 1991 йилнинг иккинчи ярим йиллигида у уз сафдошларини «Урта йул» тутишга чакирди ва рахбарият бу таклифга рози булмагани учун Хайъат аъзолигидан истеъфо берди. Аммо мухолифат сафларидан бутунлай чикиб кетгани йук. У уз касби билан мухолифатнинг ижодий-ташкилий ишларида ёрдам берди. Кейинчалик «Абдулазиз» кинофирмасини ташкил килиб, йиллар давомида олган киноларини алохида номлар билан монтаж килиб, Абдулла Каххор таъбири билан айтганда, «кайта бичиб, кайта тикди» . Унинг Гдлян ва Ивановнинг Узбекистондаги фаолияти хакидаги «Узбеклар иши» Горбачевнинг кайта куриши даври тугрисидаги «Тоза хаво», СССРнинг кулашини акс эттирувчи «Империянинг емрилиши», «Амир Темур соясида» филмлари хужжатли кинонинг энг ноёб намуналаридир.
Маълумки, 91-92-йилларидан кейин, узбек мухолифати кувгинга учради, лидерлари Узбекистонни тарк этди. Мухолифат нега енгилди? Лидерлар уртасидаги келишмовчиликларнинг илдизлари каерда? СССР нега таркаб кетди?… Узбекистондаги фермерлик ишлари кай даражада «ривожланяпти»? Абдулазиз Махмудовнинг куплаб кино тасмалари бу саволларга жавоб бераолади.
Абдулазиз Махмуднинг фильмлари жахон жамоатчилиги томонидан илик кутиб олинди. Унинг «Куёш билан кайтиб кел» фильми 1995 йилги Париж кинофестивалида яхши бахо олди. 200 йилнинг июнида Москвада утган «Олтин витяз» халкаро кинофестивалида «Уйимизда тинчлик булсин», деган фильми билан катнашди. Бу фильмлар хакида жамоатчилик матбуотда яхши фикрлар билдирди…
Туркманистон давлат Университетининг филология факултетини ва Москвадаги «СССР киномотографистлари Иттифоки» икки йиллик курсини битирган Абдулазиз Махмуд факат кинооператор ва режиссергина эмас, ёзувчи ва сценарист хамдир. Унинг фикрлаш доираси Узбекистон зиёлиларининг даражасидан бир неча погона баланд. Гаплашиб колсангиз, халкимизнинг хозирги ахволи, утмиши ва келажаги хакида шундай фикрларни илгари сурадики, буларни биронта адиб ёки журналистдан эшитаолмайсиз. Куйидаги Абдулазиз Махмуд каламига мансуб, 90-йиллардаги ижтимоий сиёсий вазиятни акс эттирувчи фильмига узи ёзган сценарийси бизнинг фикрларимизга асос булади, деган умиддамиз.

Ботир Норбой,
Филология фанлари доктори.
****

НОРАСМИЙЛАР
(Хужжатли филмнинг адабий сценарияси)
Биринчи филм

Ўз архивимдан: 1990 йилнинг 22 августи.Москванинг Қизил Майдонидамиз.Бир гуруҳ франсуз туристлари В.И.Ленин мақбараси ёнида тўпланиб турибди.Гид аёл дуне пролетариатининг доҳийси,Октябр инқилоби ва СССР нинг оламшумул ютуқлари ҳақида берилиб гапирмоқда.Чиройли понча кийган бошқа бир гуруҳ чэт элликлар,Лотин Америкасидан бўлса керак,Минин ва Пожарский ҳайкали олдида тўхтаб,Қайғусиз Василий соборини мириқиб томоша қилмоқдалар.
Диктор(Сухандон): « Ижтимоий адолат ўрнатиш байроғи остида йўқсиллар ҳокимиятни қўлга киритиб,уларнинг раҳнамолари ҳукмдорга айланишига тарихда мисоллар анчагина.Аммо бундай ҳолларда табиий кўникмалар соғлом фикрни бир бурчакка суриб қўйган.Янги ҳукумат ичдан бузилиб,аввалгиси каби жинояткор бўлган ва ахлоқсизлашган.Совет давлати ҳам шу ҳолга тушди.Олтин Ўрда харобалари устида рус ватанпарварлари томонидан вужудга келтирилган Империянинг росмана меросхўри ва қонуний салафи бўлмиш КПСС ўз диктатурасининг етмишинчи йилларида Ғарб билан зўраки рақобатда чуқур бир таназзулга юз тутди”.
(Давоми бор)
www.yangidunyo.com
Bu maqola 10411 marotaba 2476 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ботир Норбоев
« Футбол бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистонликлар ярим финалда!
“БИРЛИК” Партияси Ислом Каримов ва Европа Иттифоки хамкорлиги тарафдори »
You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed.
3 Responses to “Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор”
1. ANVAR KARIMOV says:
January 24, 2011 at 4:58 pm
Уважаемый Абдулазиз ака!
Позвольте, хоть и с немногим запозданием поздравить Вас с 60-летием, и от души пожелать Доброго Здоровья, Успехов и только Позитивного Настроения.
Я не зря написал цифру вместо слова Юбилей, я сделал это специально, чтобы мы, те кто знает Вас, были такими же бодрыми и жизненно активными как вы в свой день рождения.
Поздравляем Вас!
С Уважением,
Анвар Каримов
Швеция
Reply
2. Тошпўлат ака says:
January 23, 2011 at 6:02 am
Дарҳақиқат, Абдулазиз Маҳмудов ўзбек ўғлонларининг энг сараларидан. Қадрли дўстимиз ижодларига мансуб ҳужжатли филмларни кўриб, ҳикоя ва сценарийларни қайта қайта ўқиб мен сингари кекса одамлар айнан кечирган ҳаётимизнинг муҳим лаҳзаларини эслаб, билиб юрган биродар танишларимизнинг ўзига хос гапларию, овозларини қайтадан эшитгандай бўласан, киши. Реал ҳаётий манзарани, воқейликни усталик билан ифода этиш санъати фақат буюк истеъдод соҳибларининг қўлидан келади.
Дўстим Абдулазиз, сизни юбилей тўйингиз муносабати билан бағримга қаттиқ босиб қутлайман! Мустаҳкам соғлиқ, ижодий ишларингизга ривож, оила ва бола чақаларингиз билан ҳарчанд бахтли, хурсанд бўлиб юришингизни тилайман!
Сиз сингари буюк санъат устасининг дунёга келганининг ўзи биз учун катта ютуқ ва ҳадиядир! Умрингиз узоқ, ҳаётингиз бунданда порлоқ, самарали бўлсин, дўстим!
Reply
3. Гули says:
January 22, 2011 at 11:12 pm
Аленька, сен хакикий буюк инсонсан! Сенга ухшаган инсонлар Осиёмизда купайганда эди, 5 жумхурият хакикий Буюк бир Давлатга айланган буларди. Афсус,сенга ухшаган инсонларнинг сони хозирча кам.Балким келажакда узгаришар.Илохим сендан ибрат олганларнинг сони купайсин!
Оллох сенга узун умр ва сихат-саломатлик берсин!Оиланг билан бахтли булинглар!
Дустинг ва хамкасбдошинг-Гули.
Reply

Det här inlägget postades i Uncategorized, Абдулазиз Маҳмудов ҳақида. Bokmärk permalänken.