Мунаввар қори Абдурашитхонов

Мунаввар қори

Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб
Ҳар миллатнинг мактаб ва мадрасаси ўлдиғи каби, бизни ҳам мактаб-мадрасаларимиз гарчи бенизом ва беусул ўлса ҳам, йўқ демак даражада оз эмас. Ҳар миллат авлодини тарбиялаш ва таълими улумда кўрсатган ҳиммат ва ғайрати каби бизларда ҳам ўз маъсум авлодларини жаҳолат ва ғафлат зулматида қолмоқиға ҳеч бир ризолари ўлмай, қўлларидан келганча таълим ва тарбияти авлодда қусурлик кўрсатмакчи зотлар мавжуддирлар.
Ва лекин дунёға нима учун келгонини билмай, илм ва маорифға асло рағбат қилмай, жонидин ширин болаларини кўча-бакўча кездириб, бечора маъсумнинг азиз умрини жаҳолат оташина ёндирғувчи беҳамият ва бедиёнат оталар ҳам орамизда оз эмасдур. Кўп диндошларимизни кўрармизки, ўз фарзандларини асло мактабға бермай орқаларидин эргаштириб, руслар эшигида ўзлари каби хизматчиликка ўргатиб, дунё ва охиратнинг саодати ўлғон илм ва маорифдин маҳрум қўймокдин ҳеч бир ибо қилмаслар. Баъзи азизларимиз бордурки, ўғлини қўлидин тутиб мактабга олиб борур. Муаллимдан толиб қилурға: «Тақсир, шу ўғлимни гўшти сизники устихони бизники, бир илож қилиб, тезлик ила нақд ва насия ёзмоқни ўргатиб берурсиз», дер. «Эшагига яраша тушови» деган ўзбек мақолича, муаллимлар ҳам аксарлари қонуни таълим-тарбиядин бутун-бутун бехабар кишилар ўлуб, балки ўқув ва ёзувни ҳам лозиминча билмасликлари важҳидан бечора маъсумаларни истеъдоди зотиясиға наззора икки йил зарифида жамиъ лавозумоти динияни билдирмоқ мумкин ўлғон ҳолда, тўрт-беш йилғача ҳижжа усули бирла дунё ва охиратга фойдаси бўлмағон Фузулий, Навоий, Хўжа Ҳофиз ва Бедил каби мушкул манзума китобларға умри азизини барбод этарлар.
Эй ватандошлар! Диққат назари ила боқинг! Бир болани мактабға бермакдан мақсуди вожибот диниямиз ўлғон илми қироат, масоили эътиқодия, фарз, вожиб, суннат мустаҳаб, ҳаром, макруҳ, намоз ва рўза, ҳаж ва закотларни ҳам заруроти дунявиямиз ўлғон илми ҳисоб, жуғрофия, таворих, хусусан, «Тарихи Ислом» каби фойдалик илмларни билдурмоқ ўлғон ҳолда жоҳил домлаларнинг «таълими фалоний, қоши қаро, қаро кўзи, қаро юзи, оҳ, сўзи ширин», деб болаларни фасод ахлоқиға биринчи сабаб ўладурғон манзума китоблар ўлмиш.
Бу хусусда отада айб йўқ, чунки бу бечорани эътиқодида болани ўқутмоқ ёлғиз нақд ва насия ёздурмоқдин иборатдур. Муаллимда ҳам айб йўқ, чунки бу зикр қилинғон улуми зарурияларни бечора муаллимнинг ўзи билмас, балки баъзиларини исмини ҳам эшитган эмас. Бечора на қилсун? Ночор, бефойда бўлса ҳам мактабларда болаларга ўқитгудек булардан бошқа бир китоб топилмағон замонларда ўзи ўқиб, билган китоблари шу китоблар ўлдиғи чун эски ўрунларда эски тушларин кўрмакдадурлар. Мани сўзимдан Фузулий, Навоий, Хўжа Ҳофиз, Бедиллар каби улуғ зотларни таҳқир қилди, деб гумон қилинмасун. Чунки мани ғаразим бу китобларни зотан бефойда демак эмас, балки ёш болаларға бу китобларнинг таълими бефойда, демакдир. Мисола бир болага Фузулий ўрнига илми қироат, Навоий ўрнига масоили эътиқодия, Хўжа Ҳофиз жойига масоили амалиёт, Бедил бадалиға илми ҳисоб ўқитилса, дин ва дунёси учун қанча фойдалар хосил қилиб, мусулмон ўлур. Билъакс, бу китобларнинг ўзи ўқитулғон ҳолда бу фойда-лардин маҳрум қолиб, балки фасод ахлоққа мубтало ўлмоғи ҳам эҳтимолдир. Чунки бу китобларни тасниф қилғон зотлар Оллоҳ таолийға қурбат пайдо қилғон кишилар ўлғонлари учун айтган сўзларининг зоҳири шариатга мухолиф ўлса ҳам, ҳақиқати мувофиқдир. Чунончи мавлоно Фузулий дерки, фард:
Санамлар саждасидур бизда тоат тангри-чун, зоҳид,
Киши кўрсанг сен, ўз динингда таклифи намоз айла.
Ёки
Хўблар мехроби абрўсина майл этмаз фақиҳ,
Ўлса кофирдур, мусулмонлар, анго қилманг намоз.
Мавлоно Ҳофиз дерки:
Май нўшки, умри жовидоний ин аст,
Кайфияти рўзгори фоний ин аст.
Ҳангоми гулу, лолау ёрон сармаст,
Хушбош, дамеки, зиндагоний ин аст.
Бу каби сўзларнинг зоҳирий мухолифи китоб, суннат бўлса ҳам, ҳақиқати бир бошқадир. Аммо ёш болалар, шубҳа йўқдурки, буни ҳақиқатда билмаслар. Балки ўқитган муаллимлари ҳам билмаслар. Ночор зоҳири ила амал қилиб, фасод ахлоқға мубтало бўлмоқ хавфи бордур. Баъзи жуҳало дермишки, бу тартиб ҳазрат Имоми Аъзамнинг тартиблари, буни бузаман деган кишининг ўзи бузулур. Ажабо, бу каби жаҳолат ҳам бўлурми? Бу жаҳли мураккаб эмасму? Чунки бу жоҳиллар ҳазрат Имоми Аъзамнинг умрларида бу китоблардин ҳеч бир асар ўлмағонини билмаслар. Бил-маганларини ҳам билмаслар. Қачон ул жанобнинг замонларида Фузулий ё Бедил, ё Хўжа Ҳофиз, ё Навоий бор эди? Қачон ул жаноб бу китоблардин болаларга таълим бердилар. Ул жаноб каби зотнинг ҳақлариға бу каби бўлғон ифтиро, туҳмат қилғон жоҳилни иншооллоҳ ўзи билур.
Баъзи нодонлар дермишки, шу китобларни ўқимагунча болаларнинг саводи чиқмас. Бу ҳам эътиқоди фосид ва даъвойи бедалилдур. Чунки бу эътиқод дуруст бўлса эди, Туркистон вилоятидин бошқа вилоятларда ҳеч кимнинг саводи ўлмас эди. Ваҳолонки, бошқа вилоятларда хат бил-майдургон киши юздан ўн бўлса, Туркистон вилоятида юздан тўқсондир. Мундин ҳам маълум ўлурки, савод чиқмақ бу китобларни ўқумоққа муваққуф эмас, балки бу китоблар ғоят қийинликидин болаларни бесавод қолмоғиға ҳам сабаб ўлур. Чунки бу китоблар ўқилодурғон мактаб-ларда эллик боладин ўн бола тўрт-беш йилда базўр ушбу китобларнинг ўзинигина хатини тануб чикур. Бошқа китобларни яна дуруст билмас. Аммо бу китоблар ўқилмайдурғон жадид мактабларида икки йил ичида эллик болани қирқ тўққизи балки ҳаммаси алассавия неча хил илмлардан имтиҳон бериб чиқар. Боз бу китобларни ҳам билур. Хайр, дурустроқ ҳам билмасун? Лекин, билмагони бирла бу боланинг на дунёсиға ва на охиратиға ҳеч бир зарари йўқ. Чунки бу китобларнинг ўзини дунё ва охиратға хеч бир фойдаси йўқ. Балки зарарининг эҳтимоли болада зикр қилинди. Хайр, келайлик садади каломғаки, ўғлини мактабга бермакдин мақсади накд ва насия ёздурмоқ ўлғон жоҳил отанинг ўғлиға қилғон муаллим бечоранинг тарбияти, чеккан машаққатини ва маъсум бечораға мактабда берган кулфатини ёзиб битирмак мумкин эмасдир. Кўргуси ва билгуси келган киши бизнинг Тошканд мактабларининг бирига кириб, икки соат истиқомат қилсун. Шунча демак мумкиндирки, муаллим афанди қўлида зўр бир таёқ, қайси боланинг боши ҳаракатдин қолса, ушбу таёқ шу боланинг бошида ўлур. Аммо ўқуғон-ўқумағони ила ҳеч кимнинг иши йўқ. Бошини қимирлатиб ўлтирса кифоя қилур. Ҳаттоки, ўтган йилларда бу тариқа золим муаллимларнинг таёқи остида вафот қилмоқ ҳам воқеъ ўлди.
Бу тариқа золим ва бадхулқ, жоҳил муаллимларнинг тарбиясида ўсган болалардин нима умид қилмоқ керак? Фасоди ахлокдин бошқа бир иш ўрганмас. Жоҳил оталарни умид этдуклари накд ва насия ёзмоқ ҳам танҳо ўндан бир, йигирмадан бир болага ҳосил ўлуб, бошқалари эса «мактабда ўқумоқ, игна ила чоҳ қазимокдан ҳам қийин (мушкул) экан», дея-дея қочар-кетар. Бунга сабаб муаллимнинг бадхулклиги, мактабнинг бенизомлиги ўлур. Агар бизларнинг мактабларимиз бошқа миллатлар мактаблари каби бир низомға қўйилиб, яхши муаллимлик вазифасини лозиминча адо қилурлик кишилардин муаллимлар тайин қилинса эди, маъсум авлодларимизнинг руҳини ҳаётиға, дунё ва охиратининг саодатиға биринчи сабаб ўладурғон илм ва маорифдин бу даражада махрум ўлмакиға сабаб бўлмас эдук.
Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат хрл ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замон-да бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўкдир. Балки, бу жаҳолат зулматида саодати ухравиядин ҳам маҳрум қолмоқ хавфлидир. Бу жаҳолат натижасидурки, ўзимиз ерлик мусулмонлардан ўлдиғимиз ҳолда мусофир рус ва яҳудийлар эшигида мардикор ва хизматчи ўлдук. Бу жаҳолат хоҳишидурки, миллат фойдаси учун жонин қурбон қилмоққа лойиқ арслон каби йигитларимиз бутун миллатни ёдларидин чиқориб, истеъдод ва ғайратларини чойхона ва пивахоналарға сарф этмакдадурлар.
Мунаввар қори
«Тараққий» газетаси, 1906 йил, 14 июн
****
Эй, қариндошлар!
Мунаввар Қори Абдурашидҳонов
ТОШКАНД, 21 СЕНТЯБР
Эй қариндошлар… Алло таоло биз, мусулмонларни шарифи ислом ила бошқа миллатлардан мукаррам ва мушарраф қилди. Жумла китобларни афзали Куръони каримни бизга йиборди, ҳамма анбиёи сарвари пайғамбаримиз афанди ҳазратларина бизни уммат қилди. Бас, биз на учун Аллоҳ амрини лозиминча тутмасмиз.
Пайгамбаримиз ва ул жанобни халифалари ва асҳофлари ва итбоълари кўрсаткан ва туткан йўлларида биз на учун собитқадам ўлмасмиз? Шариат ава амрига қаршулик қилиб, бошқа миллатлар назарига уз дину шарифимизни хор ва залил суратда кўргузирмиз. Буни сабаби ила оламни қайси тарафига назар солсак, ўз диндош ва миллатдошларимизни хор ва бошқа мутамаррин ва мутараққий миллатлар қошида шармисор кўрурмиз.
Буни сабаби эса бошқа миллатларни илм ва маърифати, биз мусулмонларни ғафлат ва жаҳолатимиз эмасму? Агар бу эса, биз ҳам ўзимизни бу сафолат ва разолатдан кутқармак, учун ғафлат ва жаҳолатимизни ташлаб илм ва маорифга на учун кўшиш ва ҳаракат қилмасмиз? Ёки бошқа миллатларда бор истеъдод ва қобилият биз мусулмонларда йўқму? Ёки биз мусулмонлар ўз дин ва шариатимизча илм ва маориф таҳсилига ва талабига маъмур эмасмизму?
«Билгонлар ила билмагонлар баробар бўлмаслар», деган ояти карима мазмунини назари мулоҳазага олиб туриб ўз ҳолимиз ила кўз олдимизда тургон рус, ҳамсояларимизни ҳолини муқобила қилсак, ҳар бобда булардан камлигимиз ва булар бизларга хўжа, бизлар буларга қул су¬ратда яшагонимизни сабаби замонага мувофиқ илм ва маорифдан маҳрумлигимиз эдугини ҳар биримиз иқрор ва эътироф қилурмиз. Модомики, ҳол бу ила экан, на учун «Бизга ул керакмас, бул керакмас» калималарини истеъмолдан ташлаб «керак, керак» лафзларини вирди забон этмасмиз.
Руссия давлатини жумла фуқароси балки курраи арзда инсонни ҳаммаси бу дунёда роҳат ва саодатда яшамак учун энг биринчи восита хукумати мустабиддани низом ва қоидаларини фосихий, ҳуррият ва озодият қонунларини ижросини ўлдиғини жону дилдан қабул этуб хукумат ҳам бунга лозим ҳаракатларда бўлундиғи бир замонда биз ҳамон истибдоддан ўзимизга еткан меҳнату машаққатларни роҳат ва саодат гумон қилуб ҳуррият душмани ўлғон чиновникларга ихлос ва эътиқодимизни кундан-кунга зиёда ошурмакда давом этмагимиз ғафлат ва жаҳолатимизнинг натижаси ўлмаса на дур? Бу истибдод биз¬ни бошимизга на қаро кунларни солди.
Низоми олам ҳар миллатни ўзидан ва шариъати иқтизосинча ҳаракат қилмоғига мусоида вермиш экан, на учун биз му¬сулмонларни шариатимизга чанг урилуб қозийи исломларимиз хукмларни «фоложина» (положение) дастурилъамалга мувофик, қилмакға мажбур ўлдилар. Мусулмон қозилари мартабада рус судьялари ила баробар эканлар, на учун кўча қаровули ҳукмида ўлғон фолитсаларни ( полицияни) таъзим қилмак ва алардин ҳақоратлар эшитмак ва ҳам уч юз сўмдан зиёдаға ҳукм қилолмаслик ва шулар каби мухолифи адолат ўлгон низомлар жорий ўлди. Масжид ва мадрасаларимизни вақфлари хазинага олинди. Думахона оқчасидин руслар учун зўр-зўр диний мактаб ва мадрасалар очилди. Аммо мусулмонлар учун ҳеч бир диний мактаб ва мадрасалар очилмас, очилғонлари эса ёлгуз русча ўқитмак учун очилди.
Мусулмончадан ҳам бир оз таълим берилмоги фақат мусулмонлар хавф этмасун деб қурулғон тадбир эканлиғига мазкур мактабларни идора ва назорати руслар қўлида ўлуб, имтиҳон вақтларида ҳам ёлгуз русчадан имтиҳон олинмоги зўр бир далил ўлса керак. Чунки мусулмончани ўзига махсус мусулмондан бир нозир таъмин қилинмағони учун мусулмончадан олинган имтиҳон имтиҳон қаторида саналмас. Рус нозирлари эса, мусул¬мончани лозиминча билмаслар. Ваҳоланки, думахонаға мусулмонлар русларға икки баробар ақча тўламаклари ҳар кимни маълумидур. Бас, на учун мусулмонлар ҳам ўзларига махсус бир мактаб ё мадраса очуб бошқа мамлакатлардан таълим ва тадрис ишларига лозиминча муқтадир муаллимлар келтуруб аларни вазифаларини думахона ақчасидин беролмаслар. Ёки мусулмонларни ақча туламакда хақлари ўлуб, у қоидаи диниййа ва дунёвийяларига сарф этмакда ҳақлари йўқму?
Хайр, афандиларим… Бу хусусда мусулмонларни ҳаклари руслар ила баробардур… Лекин бу ҳақларини талаб қилмоқға мусулмонларнинг тиллари йўқдур. Чунки бир сўзни тилға олмоқға аввалан дилға келтурмак керак. Дилға келтурмак эса ул ишни фоида ва зарарини фарқ қилмоқға мавкуфдур. Фоида ва зарарни фарқ қилмоқ, эса замонаға мувофик, илм ва қонундан хабардор улмағунча ҳосил булмаслиги табиийдур.
Гарчи ота-бобомизни одатларига хилоф ўлса ҳам, замона иқтизоси ўлдиғи-чун телегром, темир йул, ламфа, пучта ва босма китоблар каби янги асбобларни қабул этдук. Хаммадан зарур ва фоидабахш ўлгон замона илм ва қонунларини қабул этмай, ҳамон алкалиматани алиф ломи ила шамсияни салошо валийси ила салаш сонийсини қайси бирин зиёдалигини билмакға умр ўткармоғимиз темир йул ила ҳажга бормакдин парҳез қилуб эшак миниб бориб, йўлда қанча меҳнат ва машақатларни тортиб охири чўлдами, дарёдами, ўлуб кетмак каби ўз жонимизга мухолифатчилик ўлмасун деб, ламфани кўюб қаро чироғ ёкмоғ дурустми?
(«Хуршид» газетаси, 1906 йил, 21 сентябр)
И з о ҳ л а р:
асхрб — суҳбатдош, ҳамфикр; атбоъ — тобеъ; залил — хор,
тубан; улум — илмлар; муқобала — қаршисида турмоқ,, бу ерда кўз олдига келтирмоқ; вирд — доимо бажариб туриладиган иш, вазифа; забои — тил; курраи арз — ер, замин; фасх — бузиш, бекор қилиш; низоми олам — дунё қоидаси, тартиби; иқтизосинча — талаб қилганича; мусоида — ёрдам қилувчи, кулай; «фоложина» — бу ерда чор хукуматининг Туркистонни бошкариш
юзасидан чиқфрган «положение»си, низоми назарда тутилмокда; муқтадир ~ қодир, кучли; мавқуф — тухтатилган, тухталган.
Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Бойбута Дўстқораев.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент 27 март 2011 йил

Det här inlägget postades i Uncategorized, Жадидлар. Bokmärk permalänken.