Бугун нима қилишимиз керак?

Абдулазиз Маҳмудов: Бугун нима қилишимиз керак?
June 14th, 2010 admin
Ҳурматли Юсуфжон!
Менинг нуқтаи назарим бўйича, Қирғизистон жанубида бўлаётган барча қотилликлар Россия махсус хизмати ва Қирғизистон муваққат ҳукумати қўли билан уюштириляпти. Мақсад – ўзбекларни Қирғизистондан сиқиб чиқариш ва Фарғона водийсида қирғизлар билан ўзбеклар орасида, қирғинбарот уюштириб, Россия ҳарбий қўшинларини келтириб, абадий қолдириш. Мен худди шу сингари ҳодисани 1990 йилнинг июнь ойида видиотасвирга туширганман. Воқеаларнинг бошланиши, ривожланиши ва қотилликлар олдингидек бир хил сценарий асосида бўляпти. Бунда Москва махсус хизматларининг қўли борлиги яққол кўриниб турибди. Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳам Россиянинг қўғирчоғи эканлигини аниқ.
Шунинг учун :
1.Халқаро ҳамжамиятга – БМТ, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига, Инсон ҳукуклари ташкилотларига мустақил комиссиялар ташкил қилиш ҳакида мурожаатномалар ёзиш лозим.
2.Хориждаги ҚИРҒИЗИСТОН ВА РОССИЯ элчихоналари олдида кўпроқ қотилларни айбловчи шиорларни кўтариб намойишлар ўтказаш керак.
3.Қирғизистондаги қирғинбарот бўйича фото-видео ҳужжатларни йиғиш керак. Қанча кўп сурат бўлса шунча яхши. Гувоҳлар барча қирғинга учраган шаҳарлардан фото – видео суратлар йиғиб, уларни шарҳлаб жўнатишлари керак. Шунингдек, отилган патронларни йиғиб яшириб қўйиш керак. Айниқса, жасадлардан олинган патронларни… Қотиллардан кимларни таниб қолишган бўлса исми-фамилиясини лавозимини ёзиб қўйиш керак. Машиналарни маркаларини ва номерларини ёзиб сизга жўнатишлари керак.
4.Бугундан бошлаб барча ўлганларни ва ярадорларни исму шарифлари сизни сайтингизда эълон қилиниши керак ва ҳар куни янгиланиб турилиши керак. Ва энг муҳими, каерга ва қанча жасад кўмилган, мурдаларнинг исм – шарифлари аниқланиши лозим.
5.Сизнинг сайтингизда ўзбек тилида ёзилган даҳшатли воқеаларни ЖАБРАНГАНЛАРНИ ИСМ-ШАРИФИ инглиз ва рус тилига таржима қилиниб, бошқа сайтларга эълон қилиниши керак
Яна ўйлаб кўриш керак. Бу масалада бошқалар ҳам ўз фикрларини айтишар.
Ҳурмат билан Абдулазиз Маҳмудов, Тошкент. 13 июн 2010 йил

Таҳририятдан:
Биз 1990 йилда уюштирилган ўзбек-қирғиз можороси ҳақидаги тарихий филм муаллифи, таниқли кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов фикрларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Жиноятчилар албатта жахоланиши шарт. Бунинг учун биз ҳозирдан хужжат тўплашимиз лозим.
Биз Қирғизистонда яшайдиган миллатдошларимизга шундай мурожаат қилмоқчимиз.
Сизларни бошингизга беҳад мусибат ва қиргин келтирган бу хунрезликлар ташкилотчилари бир кун келиб албатта жазоланиши муқаррар. Шунинг учун барча воқеаларни, ўлганлар, отилганлар ҳақидаги сурат ва видео лавҳаларни, ўзбекларга қарши ишлатилган қуролларни суратларини. ўқларни ашъёвил даллиллар сифатида имкони борича саклаб қолинг.
Имкони борича ҳар куни ўлдирилган, дафн қилинган қишиларнинг исм шарифларини билганингизча бизга йўлланг.
“Янги Дунё» таҳририяти Ўш шаҳридаги хунрезликлар ҳакидаги барча ҳужжатларни тўплаб, тарих учун, келажакда жиноятчиларни жаъзолаш учун, сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Барча маълумотларни таҳририятга ушбу манзилга йўлланг: yusufr71@yahoo.se.
Ҳурмат билан, Юсуф Расул, муҳаррир.
www.yangidunyo.com

Det här inlägget postades i Uncategorized, Мақолалар. Bokmärk permalänken.