МАХМУДХЎЖА БЕХБУДИЙ

Узбек жадид адабиётининг асосчиси, Туркистон жадидчилик харакатининг
рахнамоси булмиш, Махмудхужа Бехбудийнинг танланган асарлари .
Нашрга тайёрловчи, ва изохлар муаллифи проф. Бегали Косимов
« Маънавият » 1999 йил

Маҳмудхўжа Беҳбудий
Миллатлар қандай тараққий этарлар?

Миллатлар тараққийига бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволига диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатларига сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур.
Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқининг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслилих учун баҳс ва муқоламалар килурлар.
Тараққий қилгувчи миллатларнинг уламоси замондин бохабар бўлиб, ўз миллатининг “масолиха замонийя”си учун саъй этар, миллатни пешрафтига оқча ила, ғайрат ила иона қилмоқни миллат бойларига таклиф этар, ташвиқ ва тахрис этар. Хулоса, ҳар миллатни уламоси, аҳли қалами миллат учун сўйлар, ёзар ва хавоижи миллийа ва замонияни ўз миллат мансубасига билдирарлар. Замона ағниёлари ўз миллатларини замонийча кераклиги йўлинда оқча сарф этарлар, масалан, янги усулда замонавий мактаблар бино этиб, замонийча одам тайёрламоқ учун ҳаракат этарлар. Ҳукуматни ўрта ва олий мактабларига ўқийдургон уз миллат болаларига ионат этарлар. Ва бечора ҳамжинсларини диний ва дунёвий мактабларига беруб, ўз ҳаражатлари ила ўқутадурлар.
Рус, армани, яҳудий ва бошқа Русиядаги ватандошларимизни бойлари доимо ўз миллатлари учун катта хайр ва эҳсонлар қиладурлар, инчунин, Қафқоз, Қирим, Қозондаки мусулмон биродарларимизни бойлари, ула¬моси ва аҳли қалами, соҳиби фикри ўз биродарларира мол, оқча, қалам ва илм ила куб иона қиладурлар.
Аммо бизни Туркистонда бу ишлардин сўйламоққа ҳануз навбат келган йўқ. Ҳар ким ўз нафъи ва ўз шахсий иши ила саргардон, умумий ёинки диний ва миллий ишларни ояндаси учун, миллатни замона одамларидек тараққий этмоғи учун, халойиқни ислоҳ ахлоқи учун ғам тортувчи ва ҳаракат этгувчи йўқдир.
Бир карра диққат қилиб, маҳалла-куй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликга илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак, нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза юза бир нафар саводлик йўқ?
Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ булур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим. Миллат ахлоқи, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.
Бугун ислоҳи мактаб-мадраса, яъни ислоҳи миллатга қўшиш қилинмаса раби аср сўнгра диёнат барбод бўлур ва анинг жавоби масъулияти бугунгиларга қолур, бу масъулиятдин қутулмоқ учун миллатни диний илм ва дунёвий илм-фанлар ўқумоқ учун тарғиб қилмоқ керакдур. Диний илм ва фанларнинг ўрни мактаб ва мадрасадур.
Дунёвий фанларни ўрни ҳукумат мактабларидур, иккисига ўқумоқ учун оқча лозимки, ул оқча бойларни қиссайи ҳамиятидан чиқса керак. Ҳар замон учун асбоби ислоҳ ва тараққийи ионат бошқарур. Миллатга ионат этмоқ учун, ислоҳи мактаб ва мударрис учун, русий мактабларига ола тайёрламоқ учун, деҳқон ва санъаткорларни ривож бермоқ учун “ҳамийяти хайрия”, “нашри маориф”, қироатхоналар, фундлар, куружуклар, жаридалар, мажаллалар, нашриётлар… керакдур. Миллатлар тараққийси шул ила бўлур ва бу ишларга оқча керакдур, оқча бойларда ва афродда!
Маро ба тажриба маълум шуд даро хар кор,
Ки кадри мард ба илм аст қадри илм ба мол.
( Маъноси: Менга тажрибадан маълум бўлдики,
Одамда қанчалик илм бўлса ҳам илмнинг қадри молдадур.)
Маҳмудхўжа Беҳбудий
«Самарқанд» газетаси 1913 йил 30 июл.
Нашрга тайёрловчи, тўпловчи ва изоҳлар муаллифи профессор Бегали Қосимов © М. Беҳбудий. Танланган асарлар; «Маънавият», 1999.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент фкврал 2010 йил
www.yangidunyo.com
Эҳтиёжи миллат
«Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмок учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур.
50 сана муқаддамги замонда, биз туркистонлилар якка ва танҳо яшаб, бошқалар ила муомала ва муносабатимиз йўқ эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар ила махлут бўлдук, шариъат ва ўз урфимиз устига қонун ва Оврупо одатига итоат қилмоққа мажбурмиз. Аммо қонун ва Оврупо одатларини билмаганимиз учун бойимиз бўлсун, қози ва миллий ҳукамомиз ва аҳолимиз бўлсун кўб ташвиш ва зарар кўрар. Замони собиқда фақат шариъат билмоқ кифоя этарди. Энди қонун ва закунни билмоқ ҳам лозимдур.
Шариъат илми мадрасаларга, қонун илми Русия дорилфунунларига ўқилур. Дорилфунунга кирмоқ учун, аввало, ўн сана гимназияга ўқумоқ керак. Сўнгра тўрт сана дорилфунун ўқуб андан ҳуқуқшунос, юрист, таъбир жоиз бўлса, замона фақиҳи бўлиб чиқар. Суд махкамаларинда, давлат доираларинда кириб, ҳар ҳуқуқшунос ўз муваккили ва ўз миллати ва уз тойифаси ва ўз Ватани ва ўз давлатининг нафъига сўйлашур, мудофаа қилур.
Масалан, давлат думасинда биз Туркистон мусулмонларидан шундай ҳуқуқшунос вакил бўлса, бизни дин ва миллатимиз нафъига ҳаракат қилур. Аммо шун¬дай одам бизда йўқ.
Давлат думаси нари турсин, судга ва расмий маҳкамаларга кириб, бизни мудофаа қиладургон кишимиз йўқ. Бошимиз оғриса духтурга борамиз, аммо дардимизни айтмоқга тил йўқ. Ўзимиздан духтур йўқ.
Иккимиз бир-биримиз ила низо қиламиз. Кетамиз закунчига, сўйламоқга тил йўқ. Орадаги одамлар яна бизга фириб берар, пул берармиз, югурармиз, яна ишлар барбод, охири йўқ.
Иморат қилмокчи бўлсак, плон-лойиҳаси лозимки, инжинерга муҳтож бўлармиз. Аммо биз ҳануз «муҳандис» исмини билмаймиз.
Контур ва расмий дафтар тутиб, касса кўриб тижорат этмоқ лозим. Илм тижорат била турган бухгалте¬рлик ҳисоби юритадургон бойларимизга керак, ул ҳам ўзимиздан бир нафар топилмайдур.
Ҳаммолликдан бу ишлар яхши бўлса керак. Бир неча бойваччани биларманки, энг қаттиқ хизматларга гирифтор. Сабаби надур – илмсизлик, холбуки аларни «тўйи»га атоси 5 минг сўм сарф этиб эди.
Туркистон меваси, донаси, тоши, туфроғи, эски нимарсалари Оврупо бозорига кетар. Муни Оврупо даллоллари келиб оз баҳога олиб кетар, меҳнатни биз қилурмиз, фойдани улар кўрар. Ўз нимарсамизни Ов¬рупо бозорига элтиб, яхши баҳога сотатургон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврупо ила савдо қилатургон кишини (ўзи) аввал ун сана замона илми ўқумоғи ло¬зим.
Бизда шохи, адрас, беқасам, алоча… бофликлар бор. Агарда бир нафар техник ва муҳандисимиз бўлса бу дастгоҳларни ислоҳ этар, аҳоли обод бўлур. Валлоҳ, яқин вақтда “дока” бофилларимиздек зоеъ бўлиб ке¬тар. Чунки Оврупо янги асбоб ила мундин яхши қилиб чиқорур.
30 сана муқаддам Самарқандни Ёмини маҳалласинда 300 алочабоф ишчи бор эди. Ал-он 30 нафар йўқ 10 сана сўнгра тамоман маҳв бўлур.
Хулоса, мактабимиз, дуконимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча ислоҳи лозим¬дур. Валлоҳ, ҳар нимарса қўлдан кетар, бизда муздурликдан бошқа ҳеч иш қолмас. Бир ускуна, дўкон ва саройни ишлатмоға ҳам илми замоний ва замона шумлигини билмоқ лозим.
Валлоҳ, биздан дунё илмини ях¬ши билатургонларга мулк ва асбобимиз ўтар ва ўтуб турубдур.
Қисқа қилайлик, бошқа миллатларни бойлари фақира ва етимлар учун мактаб ва дорилфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф “истипендия”-лар таъйин қилур. Бошқа миллат милиунерлари мактаби ила истипендияси-ла, идора қилатургон газет ва мажалласи-ла, бино қилган доруложизин (аёллар уни¬верситети), барпо қилган жамъияти хайрияси-ла фахр қиладур.
Бизникилар жуфт оти-ла, аробаси-ла, тўйи ила ва… ла фахр этар. Ҳатто, ўз ўғилларини ўқутмайдургон бойлар бордур.
Бу кетишни охири ямондур, ўқумоқ, ўқутмоқ керакдур. Болаларга оталардан илми диний ва илми замоний мерос қолсун.
Бутун Туркистондан ўн бой йилинда минг сўмдан берса, 25 бола учун Тошканда идиний ва замоний ” бир “пансиун” лайли ва нагори 5 мукаммал мактаб бино бўлуб, ҳар йил ҳукумат мактабинда 50 бола тайёрлайдур. Ўн йилда булардин… 200 муҳандис, дўхтур, ҳуқуқшунос, муаллим, техник, замона тожири, валлоҳ… чиқар ва бизни замон одамлари қаторида қўярлар ва давлат ишига кирарлар. Руслар ила бизни хасан имтизожларимизга хизмат қиладурлар.
Ал-он миллатимиз бойлардан шуни куз тутар, халойиқни барбод этатургон тўйларни эмас. Оҳ, бу сўзларни тушунатургон бойлар бизда етушганми?
Маҳмудхўжа Беҳбудий
«Самарқанд» газетаси 1913 йил 12 июл.
Нашрга тайёрловчи, тўпловчи ва изоҳлар муаллифи профессор Бегали Қосимов © М. Беҳбудий. Танланган асарлар; «Маънавият», 1999.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент март 2010 йил
www.yangidunyo.com
Муҳтарам Самарқандликларга холисона арз
Асли хабарнинг маълумидурким, эски ҳукумат замонида ҳар нимарса амр ва буйруқ ила бўлур эди. Халойиқнинг диний ва миллий ишларини ислоҳи ва ривожи тўғрисинда қилатургон ҳаракатларига йўл берилмас эди. Ҳеч нимарса ҳукуматдин бежавоб ва изнсиз қилина олмас эди. Ҳозирда бўлса, Худойи таоло бизга ҳуррият берди. Диний ва миллий ислоҳот ва тараққийимиз учуш ҳаракат ва сайъ этмоқга йўл очуқдир.
Ҳурриятнинг учинчи ойиндамиз. Лекин биз самарқандийлар диний ва миллий ишимизни ривож бермоқ учун ҳануз бир иш қила олмагандурмиз. Аҳли жамоат ва ғайрат бир неча ёшлар, аҳли мурувват бир неча мўйсафид ва катталаримиз бир неча кун бир бўлиб, баъзи яхши ишларни бажармоқчи бўлдилар. Ҳатто, уламойи киромдан аксари қўшулмоқчи бўлдилар, билкулли қўшилдилар.
Ёшларнинг очган «исломий кулуби» ҳар кун уламо, савдогар ва аҳли касабадан бир неча дафъа тулуб бўшолуб эди, ишлар яхши кетар эди, умидлар қавий (кучли — X, С.) эди. Ояндамизнинг яхши бўлушини истидолар қилур эдук. Аммо ишлар ва иттифоқлар узоққа сурилмади. Бир неча тажрибасиз ва тез ҳаракат ёшлар, бир-икки нафар нафсониятга ботган ва ўлгунча тузолмайтургон кишилар қадима иғво ва фасодни ўртага солдилар, натижада Самарқанд халқи иккига бўлунди. Балки икки эмас, юзга бўлунуб, халқининг кўнгли совуб, баъзиларининг сўз ва ҳаракатларидан нафратланиб, тарқалиб кетдилар.
Букун маънойи ҳақиқийси ила Самарқандда бир жамият йўқ миллат ва дин ояндаси учун натижалик бир сайъ ва ҳаракатни бошқаратургон бир жамият йўқдур, ҳозиргача айтур эдукким, бизнинг миллий ҳаракатимизга ҳукумат монеъдур, аммо энди ўзимиз монеъмиз.
Эй ҳазрати уламо! Эй тужжор, аҳли касаба ва ағниё! Эй, ғайратлик ёшлар! Нифоқ ва бир-бирига душманликни ташлангиз. Худо ҳақи, арвоҳи анбиё ҳурмати ва бу кунларда қорнини тўйғазолмайтургон етим ва бевалар ҳақи бири-бирингиз ила иттифоқ этуб, жамиятлар барпо қилуб, холиқ Худонинг нафъига, дин ва миллат йўлига хизмат этингиз. Миллат ва халқ сиздан хизмат ва яхшилик талаб этадур, нафсоният ва ғурур эмас.
Эй ёшлар! Сиз ҳам бир оз оғир ва хушсўз бўлингиз. Ҳурриятнинг аввалида халойиқ сизга инонди, сизга ўзини ташлади, аммо сизлар тажрибасизлик этиб ва ўз орангизда ихтилоф кўрсатиб, халқнинг ўз борангиздаги хушгумонлигини, афсуским, йўқотдингиз. Мана шул йўқотганингизни қайтариб топмовда ҳаракат, саъй этингиз.
Халк сизларра майл қилгон эди, сизлар, тўғриси, бажаролмадингиз. Мана шу тажрибасизлигингизни хотирингизга келтирунгиз ва бул ёшларга дарси ибрат бўлсун.
Мухтарам ёшлар! Замон сизникидур, қарилар замони ўткан. Сиз киромга бобасират бўлуб, ўн дафъа ўлчаб, бир дафъа кесингиз. Оташинлик ва тезлик ила иш бўлмас. Ал-ажла минашшайтон!
(Шошилган шайтондандир! бу фикрни бошингиздан чиқарингизким, сизнинг ўз бошингизга тараққий қилмоғингиз мушкулдур. балки, бутун шаҳрингиз ва миллатингиз ила тараққий қилурсиз.
Ман ҳам йигирма йилдан бери ҳаракат этаманким, тараққий пайдо бўлсун, шуни сизлар ҳам билурсизки, ўн ва йигирма нафар ила тараққий бўлмайди ва бўлмас экан, бинобарин, ўрта ва бир қадар имкони кўпроқ киши майл қилатургон йўл ила тараққий этмоқ керак ва унсиз бошқа чора йўқдир. Муни мен бир неча дафъа сизларга юз ба юз айтганман.
Муҳтарам ҳамшаҳарларимдан аксари шундай биладурларки, менинг ҳар сўзумни сизлар қабул қиласиз ва сизнинг ҳар бир ишингиз ме¬нинг машваратим ила бўлур. Хайр ундай эмас. Ёшларнинг баъзи бир машварат ва ишларига шерик бўлсалар ҳам
баъзисидан бехабардурман. Аларнинг барча ишларига мен масъул эмасман. Зотан ҳеч ким ҳеч бир кимнинг ҳаракатидан масъул эмасдур.
Азиз ҳамшаҳарларимга, мўътабар аҳли ватаним, ҳаммангиз бир бўлуб, халқ ва диннинг ривожи учун бирлашуб, орадаги нафратларни ташлаб, Худонинг берган ҳуррият неъматидан нафъиланмоқ ҳаракатида бўлмок керак ва ал-он (токи ) бизнинг
ҳаракатсизлигимиз биздан ҳурриятни кеткуриб, яна бошқаларга бизни асирлик даражасига тушурур ва юз йиллар ила кейин кетармиз.
Бизнинг авлодимиз ҳамда халқи олам бизга раҳмат ўрнига лаънат ўқурлар. Бу сўзлар тўғри сўзлардур. Ёш ва қарилардан, албатта, мандан ушбу сўзларим учун ранжийдургонлар бўлур. Аммо начора, тўғрини айтмагунча, ишлар тўғриланмас.
Олдимизда шаҳар думаси сайлуви, мажлиси маъбусон(?) (учредитулная собрания) сайлуви, мамлакат думаси сайлуви турубдур. Агарда Самарқанд ёш ва қарилари шу ҳолатда турсалар вой бизнинг ҳолимизга! Халқи олам бизга кулар.
Биз янадин бошқаларнинг асири бўлурмизким, бунга тажрибасиз ёшларимиз, тараққийни хоҳламайтургон катталаримиз сабаб бўлурлар ва ҳам бизнинг ишсизлигимиз учун бошқалардан кейин қолишимиз муқаррардур. «Колу ал хак валу кон маран» — «Тўғрини сўйла аччиқ бўлса-да!»
Маҳмудхўжа Беҳбудий
«Ҳуррият» газетаси, 1917 йил, 13 май.
Нашрга тайёрловчи, тўпловчи, ва изоҳлар муаллифи профессор Бегали Косимов
© М. Бехбудий.
Танланган асарлар; «Маънавият», 1999
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент апрел 2010 йил.
www.yangidunyo.com

Танқид – сараламоқдур
Мажалла ва жаридаларнинг катта бир хосияти танқид, яъни сараламоқдур. Саррофлар ақчани, тужжорлар матоъни саралаганидек, муҳаррирлар ҳам умумий ҳол ва маишатга тааллуқ нимарсаларни саралайдурки, бошқа сўз ила «танқид» аталур. Масалан, янги мактаб ва муаллимлари ва анда ўқулатургон китобларни маънан тафтиш этиб, андаги нухсонларни баён этмоқ танқиддур. Таарруз* ва душманлик эмас.
Агарда шахсиятга тукунмаса. Аммо бир муаллим ё мударрис ва муҳаррирни ишидан, шахсиятидан халойиқга зарар келса, андан ҳам баҳс ва танқид ёзмоқ шахсий бўлмайдур.
Танқид янги ёзилган китоб, жарида ва мажаллаларга– да жорий ва нофеъдур. Масалан, бир муҳаррир ва ё муаллимни саҳвини ва ўз хизматига бепарволигини ва лозим қоида ва тартибларга амал қилмай, оммага зарар келтургонини танқид этмоқ боиси ислоҳ бўлур. Бизни Туркистонда янги мактаблар хейле бордур. Янги рисола хейле босилиб турубдур. Жаридаларга мақола ва шиорлар – ўқулуб турубдур. Аммо ҳануз танқид даврига етушганимиз йўқ. Иттифоқо, танқид шаклинда бир нимарса ёзилса, бизларга қаттиқ тегар.
Ёзганларимиз-ни бузуқлиги ва фикримизни хатолиги, ишимизни ноқислигини бирор киши курсатса, аччиғимиз келур. Ва ул одамни душман кўруб, шахсидан нафрат ва фикрига норозилик баён этармизки, бул бизни янгидан ишга бошлаганимиздан, бошқа тил ила ноқислигимиздандур. Биз эскиларни айблаймизки, аларга ислоҳдан сўзласак, чидай олмайдурлар, Аммо ўзимизнинг мактаб, ри¬сола, таҳрир ва маслакимизни бир киши танқид этдими, чидай олмаймиз, диққат ила мунаққид сўзини тингламаймиз. Мунаққид бизни тўғримизга минг сўз ила баёни муддао этар экан, биз они ичиндан ўн сўзини номаъқул топиб, юзига урармиз. Ва ёйинки важҳсиз онинг сўзини радду ўзига эътироз этармиз. Агарда ул десаки, ман сизга бир минг калима насиҳат ё танқид сўйладим, дуруст, ўн калимаси сизга бежо эканки, қайтиб олдим, 990 калимасига на дерсиз?
На жавоб берармиз! Танқидни кўтаролмаганимизга тўғриси, ҳануз танқидга лойиқ бўлмаганимизни мисоли. Кафказли сайёҳ Муҳаммад Сайид афанди Туркистон мактаблари тўғрисинда «Оила ва мўътабаран иқбол» жаридасига танқид ёзиб эдики, анинг жавоби ялғуз қуруқ бир эътироз (прутест) бўлди. Аммо онинг ёзганига жавоб тушмас. Иккинчи, «Адаб ва тарбият» унвони ила яна сайёҳ мазкур «Ойна»нинг 27—28—29—30 рақамларинда мактаб тўғрисинда воқеъи далиллари ила баъзй нимарсалар ёздики, мўътабар «Садойи Туркистон» рафиқимиз 11-ададинда Муҳаммад Сайид афанди мақолаларини хилофи адаб ва тарбия деб, они ёзилгонига соҳиби мақола ва идорага изҳори норизолик айтиб, мазкур мақолаларни «аҳамиятсиз» дер. Ҳамда «муаллимларнинг хотирин қолдирув» бўлармиш. «Ойна» камоли эҳтиром ила «Садойи Туркистон» рафиқимизга арз этарки, мазкур мақолалар бошдан охиргача аҳамиятсизми? Агарда аҳамиятлиги бўлса, илтифотга олмаганларига таассуф этармиз. Ва мақола ичидан икки – уч хати мизожга номувофиқ тушган учун афуларини тилаймиз. Такроран, айтармиз: биз ҳануз танқидга лаёқат пайдо этганимиз йўқ. Яна қадима касалларимиздан — «норизо», «хотири қолмасуну…» иллатлари ҳануз кетган йўқ.
Муҳаммад Сайид афанди таъбиринча, мундай кетаберса, «қиёматдан минг йил сўнгра – да, Туркистонга тараққий йўқ;». Агарда, «хотир қолмасун» қоидаси маслак тутулса, матбуотдан қалам тортмоқ керак. Чунки ҳақиқий матбуот ҳеч кимни хотирига қарамас. «Хотир қолмасун» касали биз мусулмонларни барбод этди.
Умумий ҳоллардан баҳс қилиндими? Мутлақ ҳар бир масалага бир неча кишини хотири қолур. Ислоҳи мадорис ва дорулқазо десангиз, уламони хотири қолур. Ислоҳи расм базм десангиз, авомни хотири қолур. Ислоҳи савомеъ* десангиз сўфи, шайху эшонларни хотири қолур. Ислоҳи фоидахўрлик ва тижорат десангиз, бойларни хотири қолур. Энди ислоҳи, макотиби жадида дейилганда, муаллимларни хотири қолса, бас муҳаррирлар учун сукутдан бошқа иш қолмайдур.
Шуни-да айтмоқ керакки, Муҳаммад Сайид афандидан ёинки идорадан биргина «баъзи» калимаси ма-ат-таассуф қолибдурки, бу баъзи важҳдан баъзи муаллим афандилардан. идора афу истар. Боқи: Муҳтарам «Садойи Туркистон»га салом.
«Ойна» ж., 1914 йил, 32-сон; 621—623 – бетлар.
(Манбаъ: Ўзбек жадид адабиётининг асосчиси, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси бўлмиш, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг танланган асарлари.)
Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи проф. Бегали Қосимов
“Маънавият” 1999 йил.
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент май 2010 йил
www.yangidunyo.com
Махмудхужа Бехбудий

КОЗОК КАРИНДОШЛАРИМИЗГА ОЧИК ХАТ

Азиз кариндошларим! Мусулмон биродарлар! Хаммангизга маълумдурки,
Туркистон, демак — туркий эл булиб, мундаги халкнинг козоги, киргизи,
сарти, узбеги, туркмани, татари — хаммаси аслан… жахонгир…
Темурнинг авлоди ёки ога-инисидурлар. Туркистондаги арабт хужа ва
сайидлар-да уз тилларини йукотиб, балки билкулли турклашиб ва хатто,
арабликларини эсларидан чикориб… хар жихатдан бирлашиб
кетгандурлар. Туркистонинг энг оз шахарларида ва баъзи тогларида бир
оз форс, яъни тожиклар борки, алар хам камолан му¬сулмон ва сиз ила
хаммазхабдурлар. Тирикчиликларининг узбеклардан фарки йук
даражададур.

Боурлар! Билингки, хозирда Туркистондаги барча халклар учун

мухторият эълон килинди ва сиз билинг¬ки, хак олинур, берилмас.

Инчунин, мухторият-да олинур, берилмас. Яъни мухториятни Туркистон

болала-рининг узи бирлашиб, гайрат ила олурлар. Албатта, бощкалар

тарафидан берилмас. Бошкаларнинг кулидан келса, бермаслар. Биз

бушлик килсак ва Туркистонда¬ги халклар бирлашиб, мухторият йулига

саъй килмасак, албатта, хозирги когоз устидаги мухториятимизни хам

йук килурлар, бул албатта, шундайдур ва бул сузга хеч ким ихтилоф

килолмайдур.

Энди ишлар шу холда экан, биз хаммамиз, яъни киргиз, козок,

узбек, туркман, араб, форс, хуллас, Тур¬кистондаги, Козогистондаги ва

Туркманистондаги бар¬ча мусулмонлар ва хам мундаги яхудий ва

христианлар бирлашиб, иттифок ила шу мухториятнинг амалга келишига

саъй ва эхтимом этмогимиз лозимдур. Агарда бизга уз бошимизга,

шариат, урф ва одатимизга мувофик тирикчилик килмок керак булса,

хаммамиз вахтли низоъ ва ”манман”ликни куйиб, хамма нарсани

эсимиздан чикориб, ёлгуз ”мухторият” учун хар нимарсамизни фидо

этмогимиз лозимдур. Мундай фурсат ва замоннинг бизга кайтиб келиши

маълум йук, кадрини билиб ишламок керакдур. Вакт утгандан сунгра

укинмок фойда этмас.

Шуни-да билингки, козок уз бошига, шахар халки ва атрофи уз бошига

ойрилиб, бошка-бошка мухторият килмокчи булганда, иккиси хам

муддаога етмайдур. Сиз, козок кариндошларимиз, оре, чулдасиз, аммо

сиздан бир куп халклар хам шахарларда ва шахарлар теварагиндадур.

Тирикчилик шундай нимарсаки, чул ила шахар ва кишлок халкини бир-

бирига боглагандир. Бир-биридан ажралиб яшаёлмайдур. Шахар халки

ила бирлашиб мухториятни бошкарганда сизларга зарар келмай, балки

фойда келур.

Мухториятни болщкармок; учун ёлгуз сиз-да кифоят этмаганингиз

каби, ёлгуз шахар ва атрофидаги халойик хам кифоят эмас, балки

иккингиз-да кераксиз. Шуни-да билингки, сизлар тургун халк; ила

бирлашиб мухторият килган ила сиз ила тургун халк учун биргина навъ

конун булмай, балки сизнинг тирикчилик ва одатингизга мувофик;

алохида сиз учун нафълик конунлар ёзилур. Шариат хам кучма ва чул

мусулмонларининг урф ва одатларига кенглик бергондир. Сиз

уйламангки, тургун халки ва ё шариати бизни кисадур. Йук билъакс,

сизга кераклик одатларингизни сизга колдириб, сиз учун сизнинг зиёли

вакилларингиз конунлар тузайдурлар. Тог ва шахар халклари учун-да,

бошка-бош^а конунлар тузалур.

Хатто, Туркистондаги баъзи уезд ва шахарлар учун алохида конунлар

тузалур. На учунки, хамманинг тирикчилиги бир эмасдур. Яхудий ва

христианлар учун-да, бошка конунлар туза олур. Хар бир халкнинг одат

ва мазхабига риоя килинур.

Хулоса: мухториятни миллат мажлиси ар бир халкнинг нафъини

кузда тутуб, конун чикарар. Агарда сиз, козок биродарлар, тургун

халкдан ажралиб, узга мухторият килурмиз десангиз, мундан сиз-да ва

тургун халк-да зарар курар ва эхтимолки, иккингиз-да мухториятдан

насиб булмас, азбаски куч таралур.

Бобокалонларимизнинг машхур насихати бор, у уз угулларига килиб

эдики, бирлашингиз. Масалан бир даста таёкни бирга богласангиз, кимса

синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бирин-бирин хар ким синдурар. Мана,

бобонгизнинг буйруги.

Чирогларим! Бощка халклар, масалан, серблар, италянлар, арманлар,

славянлар, поляклар ва бошкалар, хатто, дунёнинг у бир учидаги

кариндошлари ила бирлашур эканлар, бошка катта ва кувватли

давлатларга тобеъ булуб, ютилуб, хатто, тилини йукотган уз

жинсдошларини ажратиб олиб, бирлашмокга жон ва кучларини сарф этар

эканлар, биз уз ичимиздаги кaриндошларимиздан айрилсак, уятдур,

ахмокликдур. Турк томурига болта урмокликдур.Онгли козоклар

уйласинлар, тарихга карасинлар, зиёли козоклар, Оврупонинг ихтилоф

солиб, миллатларни ажратмок сиёсатига ва икки юзлигига карасунлар

эди. Бирлашгон Туркистон халкининг булунмокига узимиз сабаб

булмасак эди. Барча ихтилофчилар ва бошкалар-да, албатта, зарар

курарлар ва алар ила баробар татарлар-да, биз-да, мундан зарар курурмиз

ва ихтилофимизнинг жазосини тортармиз. У кунларимнза йиглармиз,

аммо фойда этмас.

Чирогларим, бирлашайлик! Курасиз, бу кунги руслар-да

бирлашмокдадурлар. Энди бирлашмок замонидир. Агарда сиз

айрилсангиз, туркман кариндошлар-да айрилса, Туркистон турклари уч

ерга булиниб кетар ва барчага мухториятдан насиба чикмай колур.

Еттисувдаги мусулмон кариндошларга хам айтатуррон сузим шулдур.

Ондаги христианларга келгунча, алар билсунларки, Еттисувда куп

булсалар-да, бутун теваракларини мусулмонлар айлантириб олгон ва

аларнинг-да бизнинг мухториятга кушилмоклари, албатта, узлари учун

лозим булгонидек, Туркистоннинг бошка жойларидаги руслар учун-да

фойдаликдур. Чунончи, алар кушилса, миллат мажлнсинда рус аъзолари

купайур. Бизнинг мухториятимиз жорий булгондан сунгра, Еттисув рус-

ларининг кушулмасликлари асло мумкин эмасдур.

Елгуз сиз ила биз эмас, бутун Русия мусулмонларннинг бирлашмоклари

шаръан ва аклан фарздур.

”Оллохнинг ипига бирлашингиз ва таркалиб кетмангиз” Тангрининг

сузидур. Бошка газеталарнинг кучирмакларида ражо улинур.

Махмудхожа Бекбудий
Самарканд, ’кХуррият” г., 1918 йил, 26 январ
Нашрга тайёрловчи, тупловчи, ва изохлар муаллифи профессор Бегали Косимов © М. Бехбудий. Танланган асарлар; «Маънавият», 1999
Матннинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этди.
Тошкент июн 2010 йил www.yangidunyo.com
«Сарт» сўзи мажҳулдур
Ул зоти анвар амири Бухоро ҳазратларининг ҳузури ҳумоюн русча таржимони муҳтарам Баҳромбек қоровулбеги жаноблари: «Биз Туркистон ва Бухоро халқининг тўрклиги маълум бўлуб туруб… на учун сарт атайдурлар?» — деб мўьтабар «Шўро» мажалласининг 1911 йил 16-ададинда савол этиб эдилар. Мазкур мажалланинг 19-ададинда «Ойна» муҳаррири тарафидан «Сарт сўзи мажҳулдур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди.
«Шўро»нинг 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохўжа тарафидан «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди. Мўьтабар «Таржумон» муҳаррири муҳтарам Исмоилбек жаноблари «Таржумон»да «сарт» атамоқни дуруст эмаслиги тўғрисинда бир неча дафъа ёзиб эдилар. Сарт ҳақиндаги туркий мақолаларнинг натижасини мўътабар устод Исмоилбек жаноблари тафсили илан Тошканда чикатургон «Туркестанский курьер» русча жаридасинда ҳам ёзиб нашр қилдуруб эдилар. «Ойна»нинг (?) рақаминда яна ушбу тўғридан жаноб Баҳромбек қоровулбеги сўз қўзғотиб эдилар. Тотор муаррихи муҳтарам Аҳмад Заки Валидий жанобларининг Самарқандда келганларинда сарт сўзи ҳақинда баъзи муколималар ҳам бўлуб эди. Туркистон ёшларидан ушбу тўғрида бир неча эътироз — «прўтест» номалар ҳам келиб, у жумладан Тошкандникини «Ойна»да ёзилди. Яна ушбу тўғридан идорада саволлар келган сабабли «Сарт масаласи» ҳақинда қисқалик ила минбаъд ёзилатургон нимарсалар хулоса қилинди. Ва ушбу тўғридан асослик нимарсалар ёзатургон азизлар учун «Ойна» саҳифалари очуқдур.
Энди матлабға келайлук. «Ойна» муҳаррири тарафидан 19-адад «Шўро»да ёзилтон сўзларни мазмуни шул эди: фикри ожизича, туркистонийларнинг сарт аталишини сабаби маълум йўқдур. Бу исм шимол халқи, яъни қазоқ ва тотор қардошларимиз тарафидан Туркистоннинг шаҳар халқиға берилган исмдур. Ушбу бобдаги мулоҳазалар шул тариқа хулоса бўлунур.
1) қазоқ ва тоторлар Туркистон халқининг хоҳ турк ва тожик ё араб бўлсун, сарт дерлар;
2) (ўқиб бўлмади);
3) Туркистон жанубидаги Балх, Бадахшон ва Чаҳорвилоят халқики, аксаран туркча сўйлашурлар ва ўзлари Афғонистон табъасидурлар, туркистонийларни ўзбек дер, Афғонистоннинг афғон, тожик, ўзбекча сўйлайдургон барча халқи туркистонийларнинг ўзбак ва турк дер… Сарт деган сўзни абадан билмайдурлар;
4) Кафкоз, Эрон ва Ҳиндистон халқи сарт калимасини билмайдурлар, фақат туркистоний, турк ё тожик дерлар;
5) туркистонийлар бир-бири ила сўрашганда: «Ўзбекмисан тожик?», «Мулломисан хожа?» — деб сўрайдурлар. Туркистонда саййидларни «хожа» дерлар. Хожасиз арабларда бордур;
6) Туркистонда машҳур 92 қабила — уруғнинг исми машҳур бўлуб, онинг ичинда «сарт» йўқдур.
Хонлар замонинда жулус ҳангомида бу 92 қабиладан мурраххас ва оқсоқоллар Самарқандда жамланиб янги амири(нг) «хон» кўтариб «жулус» маросимини ижро этардилар. Самарқанд Тахти Темурийсинда жулус этган Бухоро хонларининг энг охиргиси амири ҳозирнинг жадди Музаффархондур. Самарқанд Бухоро ҳукуматининг Маскови эрди. Амир Музаффар марҳумнинг таърихи жулуси:
Баҳри таърихи жулусаш омад.
Шанбау моҳ раббиус-соний. (1277 ҳижрия)
Туркча таърих шеърияси:
Шоҳ мулку иқбол ила
Ўлтурди Кўктош устина.
Кўктош амир жаҳонгир Темур Соҳибқирондан қолма тош — бир тахтдурки, Туркистондаги турк элларидан 92 уруғнинг оқсоқол ва баковуллари йиғилиб, янги хонни оқ бир намад — кача устинда ўткузуб, 92 уруғ мураххаслари качани бирдан кўтариб, янги хонни Кўктош тахтина миндурарлар эди. Ва бу ондан эътиборан хон ва амир эълон килиниб, нақора, карнай қоқилиб чолинарди. Амир ушбу 92 нинг оқсоқоллариға олтун ва хилъат, от ва туғлар бериб, алардан байъат оларди. Ва хон кўтармоқдан аввал 92 нинг оқсоқоллари баъзи бир сўзу одатларни риояти учун амирдан ваъда ва сўз олар эканлар. Бу 92 сўзи алон халқ оғзинда мавжуд ва мақоллар ҳукминдадур. «Тўқсон иккини ичинда… деди», «Бу ер 92 ни йиғилган ери, сўзингни билиб сўйла», «Сан бадзот, шажаранг 92 ға етмайдур».
7) «Темурнома» ва амсолий китобларда сарт исми мавжуд (ва) уруғлар ичинда кўрулмайдур;
Туркистон шимолиға охирги вақгларда сарт сўзи эшитилиб, аммо Туркистон жануби ва ғарбида халқ оғзинда йўқдурки, Туркистон шимолиға бу сўзни жорий бўлғони қазоқ, тотор ва руслар сабабидандур. Масалан, Тошканда «сарт арбаси», «сарт чойи», «сарт одати»… дейилган ҳолда Самарқандда «мусулмони ароба», «мусулмон шаҳри», «мусулмон одати» дерлар;
9) Бухоро ўлкасинда сарт сўзи мутлоқ йўқ. Халқ ўзбек, тожик, қазоқ, туркман, араб қабилалариға мансуб кишилар бўлуб ва шу исмлар ила аталурлар;
10) Туркистоннинг қаю бир чўл ва тоғ ё маъмур ериндага 60—70—100 ға киргон кишидан «сарт» сўзи сўралсун, билмайдур. Аммо олчин, барлос, гуёқяи, қинчоқ, хитой, турк, қавчин, сарой, манғит, қорақалпоқ, минг, юз, қирқ, ўроқли, ойтамғали, қўштамғали, найман, қангли, мўғул ва буларға ўхшаш асомаи қабила, уруғ исмларининг машҳури ва аларнинг туганмас шўъба ва шохаларини баён қилган ҳолда бу «мажҳур сарт»ни аслан тилға олмайдур. Қари кишилар: фалона аслан ўзбек ё тожикдур, дер. Асло сарт демас ва сартни билмас, сарт деган қабиладан бехабардур;
11) сарт сўзини ҳозирга мафҳумидан хабардор туркистонлилар гумон қиладурларки, сарт сўзи туркистоний деган сўзни русча таржимаси бўлса;
12) матбуотдан бохабар Туркистон ўзбек ва ё тожик ва ё арабға «сарт» деб хитоб қилинса, ўзлариға ор ҳис этарлар. Албатта, бир кишини ота-онаси берган исми бўлуб ва они мансуб бўлгон қабила ва уруғи бўлуб туруб, они бошқа бир исм ила чақириб ва номаълум ва ё маълум бир қабила ис-мини онга тақилса, они хушланмасға ва эътироз қилмоқға ҳақи бўлса керак;
13) Туркистон халқидан ўзини билатургонлари қабила ва уругага у қадар биноси борки, бошқа қабилаға қиз бермайтурғонлари бордур. Қизни ўзи хоҳлаб теккан бўлса, қаби-ла орасидан ақча жамлаб даъволашиб чиқориб оладурлар. Қабиласининг исмини ва етти отасининг отини билмайтургонларни қул — марқуқ дерлар.
«Шўро» мажалласининг 1911 санадаги 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохожа жаноблари «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзиб эдики, андан минбаъд ёзилатургон моддаларни хулоса қилармиз:
1) ўтган саналарда сарт сўзи ҳақинда руслар орасиға мубоҳаса бўлуб, «Туркестански ведомости» русча жаридасида ҳар ким ҳар нима ёзиб ва ҳар навъ фаразиётлар жорий қилиниб эди. Қазоқ биродарларимиздан даъво вакили жаноб Шерали Лапин ёзиб эканки, сарт сўзи ҳақорат сўзларидан бўлуб, «сариғ ит»дан ахуз муҳаққақдур. Бу лафзни истеъмол қилмасға керак. Ҳозир Туркистонда жорий турки — ўзбаки шевани «сартски» ёинки «сарт тили» демасдан «ўзбаки тил» деб аталсун;
2) Астрўмўф жаноблари «Сартлар» исминда тахминан 300 саҳифалик русча бир китоб тасниф қилгандурлар. Ушбу китобға мазкур жаноб Шерали Лапин тарафидан бир неча эътироз ва баҳслар бўлгандур. Аммо жаноб Астрўмўф. сартлар ким эканлигини исбот қилиб бир жойға қарор берганлари йўқ ва китоблари ҳар нафъ ихтилоф ва фаразиёт ила тўладур;
3) Астрўмўф жанобларини «Сартлар» китобидан ва бошқа бир неча русларни ёзган китобидан маълум бўлурки, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг халқи «сарт» бўлуб, Самарқанд ва Бухоро ўлка — вилоятларининг халқи ўзбек ва тожикдурлар;
(«Ойна»: Аммо тарих ва адабиётдан бехабар рус ва тотора рабта беш вилоят Туркистони Русий ва Бухоро хонлиги халқини(нг) айирмасдан «сарт» дерларки, бир маҳзи асари ғафлат ва бутун ғалати фоҳишдур. Фарғона ва Сирдарё халқининг сартлиги маълум йўқдур.)
4) Гейер жаноблари «Туркистон саёҳатномаси»да ёзадурки: «Сартларни асл ва насаблари масаласиға ҳозиргача уламо тарафидан файсал берилган йўқдур. Аларни насаблариға тейишли ҳар нав баёнотдан сиҳҳатға яқини шулки, Туркистоннинг асл халқи тожик бўлуб, сўнгра турк — ўзбек халқи тасхир қилиб олиб ва бу икки халқни бирлашганидан пайдо бўлган халқларни «сарт» аталиши тахмин ва гумон қилинур;
5) Вамбери жаноблари ёзадурки: «Сартларни Бухоро ва Ҳўқандда тожик атайдурлар. Инчунин жаноб Лазар Будагўфни ва Шайх Сулаймон Бухорий жанобларининг луғатларидан маълум бўлурки, сартлар аҳли форс ва тожик эронийлардан иборат бўлса, ҳолбуки эронийлар форс ва тожикдурлар;
6) Логофет жанобларининг «Бухоро хонлиғи» ном русча китобинда Туркистонда мавжуд турк-ўзбек қабилаларини теъдод этибдурки, «сарт» қабиласи йўкдур;
7) «Шайбонийнома» соҳиби Муҳаммад Солиҳ, Алишер Навоий, Бобурхон, Абулғозихонлар турқдурлар, буларнинг таълифотлариндаги сартлар ким бўлур, ажабо? Албатта, булар Туркистоннинг тамом ўзбек ва турк халқини(нг) ва ўз жинсдошларини(нг) сарт демаганлар. Бунлар эронийларни ва ё бошқа бир тоифани (уруш замонидаги душманларини) мақоми таҳқир ва очиқда сарт деган бўлсалар керакки, «Шайбонийнома»дан шундай билунур:
(ўқиб бўлмади);
9) алҳосил, ушбу кун Туркистони Русийнинг беш вилоятини ва Бухоро хонлигининг барча турк ва ўзбек халқини «сарт» демак ва ёзмак инсофсизлик, истибдодройъи боиси шубҳа ва тафриқадур, буюк хатодур, вассалом.
Марҳум Бақохожанинг сўзи мунда тамом бўлди.
Юқоридаги ёзилган сўзларға қараганда, маълум бўлурки, сарт сўзи ҳакиқатан номаълум ва сарт аталмиш кишилар ёинки сартлар букунги Туркистони Русий ёинки Турон, Хоразм ва Бухорода абадан йўқдур, балки бир замонлар бор эмишларда, қавми табъ ёинки ҳун, ҳамирий, осурий, бобилий… лардек дунёдан билкулли сафар этиб, жойларида бошқалар келубдурлар. Тарихға қаралса, букун мусаммаси йўқ кўб исмларға учралурки, сарт исмида Туркистонда «исми бемусамма» ҳукминдадур. Сартликни бутун Туркистони Русий ва Бухоронинг турк, тожик ва арабдан иборат халқиға тоқатургонлардан далил сўралса, айтатургонлари албатта шундан иборатдурки:
1. «Шайбонийнома», «Бобурнома», Абулғозихон китобларинда баъзи бир туркистонийларни(нг) сарт аталибдур.
2. Оврупонинг баъзи сайёҳлари ёзибдурларки, Туркистонда шаҳар халқини ёинки форс халқини ё тожирни номаълум замонда сарт атардилар.
3. Номуайян бир замонда Дашти Қипчоқ ёинки Хитон ҳудудидан «сарт» исминда бир тоифа келиб, Туркистонға ерлашиб, сўнгра бошқалар тарафидан ютулуб ва бошқа уруғлар ила аталиб кетгандурлар.
Ана, Туркистони Русий ва Бухоро халқиға сартлик исмини токатургонларни далили шундан иборатдур. Биз такрор айтармизки, мазкур уч эҳтимолни қайси бири чин бўлган суръатда ҳам нафсул амрда бугун Туронда сарт йўкдур. Ҳамчунонки, бу кун Оврупода ва Осиёда исман «ҳун» йўқдур. Тарих ҳун қавмини сартдан қўра яхши забт этган. Маа фихи букун на Оврупо ва (на) Осиёда «ҳун» исмлик уруғ йўқ. Фаразан, сарт қабиласинда бир вақт бор экан, аммо энди сарт уруғи йуқдур. Бу қадар машҳур уруғлар Туркистонда бўлуб ва аталиб туруб, аммо сарт уруғини йўклиги ва ҳеч бир қабилани «ман сарт» демагани бу кунда сартни йўқлигини ва замонида бўлсада, мунқариз бўлганини далилидур. Хўб, туронийларни сартлигини даъво этатургонларни далили бўлса, лутфан баён этмоқларини илтимос этармиз. Ва далиллариға қараб, албатга, ахди қалам муҳокама жорий этарлар. «Сарт» атамоқға ошиқ бўлганлардан баъзан дерларки: «Ҳар ҳолда туркистоний ва бухорийлар охирги замонларда сарт аталиб ва бу исм машҳур бўлубдурки, мунинг тарк этмоғи мумкин йўқдур».
Бу сўз бир неча важҳдан тўғри эмас. Масалан, усули жадидчи ёинки тараққийпарвар ва маданияти ҳозира толибларини Туркистонда баъзан кофир «бобий», Истанбулда «мосун», Эронда ҳоказо «бобий» атабдурлар. Ҳолбуки, «бобий» ва «мосун» бошқа, тараққийпарвар мусулмон бошқадур. Бобий ва мосунлик ила фахр қилатургон номусулмонлар бўлганидек, таракқийпарвар мусулмон бобий ва мосунликни ўзиға нисбат беришни абадан қабул қилмайдур.
Энди маданиятпарвар мусулмонларнинг «бобий», «фарра», «мосун» исмлари баъзи халқ тарафидан бизға берилибдур, деб мусулмон исмини қўюб, ўзини «бобий» ва «фарра мосун» атамоғи ва шул номағруб исмларни ўзиға тоқмағи муносибми? Албатта, йўқ дерсиз. Бас, туронийларнинг ўзиға махсус ва машҳур уруғлари бўлуб туруб, мажҳул бир уруғ исмини ўзлариға тоқмасликлари табиийдур, албатта. Дерларки, сарт демайлукда, на дейлук? Жавоби ниҳоят осон! Туркистон ўзбеклари, тожиклари, араблари, турклари, руслари, яҳудийлари агарда десаларки, биз Туркистонни турк, араб ва форсийни ташхисдан ожиз ва барчасиға умумий бир исм керак. Бул суратда дермиз. Ундай бўлса тўғри «Туркистонли», «Туркистон мусулмонлари» ёзингиз. Йўқ! Бўлмаса, балки бир аср сўнгра Туркистонда мавжуд яҳудий, рус, турк, тожик ва араблар бир либос ва бир ҳайъатға кирарда, сиз яна барчасини «сарт» атарсиз.
Тотор муаррихларидан муҳтарам Заки Валидий афанди «сарт» иборати тўғрисинда такрибан шундай деюр: «Бир замонлар Туркистон халқи сарт бўлганлар. Аммо Чингизлар ва мўғулларни истилоси сабабила исмлари алмашгандур. Самарқанд ва Бухорода сарт йўқ ва ҳам тожик ва араб ва ўзбеклар сарт эмас. Ҳўқанд ва Тошканд халқи сартдур, азбаски, алар уруғини билмайдур ва ҳам алар на турк ва на ўзбек ва на тожик ва арабға ўхшайдур. Сарт исмлик қабила Туронда бўлмаса-да, эски китобларда бор».
Юқоридаги сўзлар мунга жавобдур.
(Бақияси бор)

Хайрулла Х. Исматулла (1937-2008)
Суҳбатлар

Нега жадидчиликдан қўрқмоқдалар?!
1
Омон бек: – Бу мамлакатда жадидчилик қандай ҳаракат эди?
Боймирза: -Жадидчилик ҳаракати Туркистон тарихида уйғониш даври, янги замон талабларига биноан янгилик учун интилиш ва миллатни янги усулда тарбиялаб, истиқлолга эришиш ҳаракати ва ғояси эди.
Омон Бек: – Туркистонда жадидчилик қачон бошланган эди? Ва бу ҳаракат қандай жараённи юзага келуви эди?
Боймирза: – Жадидчилик ҳаракати Туркистонда 19-аср охирида бошланган. Бу ҳаракат янги миллий-маданий жараённи юзага келуви эди…
Омон Бек: – Жадидчиликдан кимлар қўрқар, кимлар жадидчиликка қарши курашар эдилар?
Боймирза: – У вақтларда жадидчиликдан қўрққанлар сони ҳам оз эмас эди. Жадидчиликка қарши Чор Россияси ва баьзи бир туркистонли руҳонийлар курашар эдилар. Бунга қарамай, жадидчилик ҳаракати озгина бир вақт ичидаёқ усули жадид мактаблари ва жадид адабиёти орқали аҳоли орасида ишонч қозона бошлаган эди.
Омон Бек: – Жадидчилик ривожланиб келаётган бир вақтда, Туркистонда қандай ҳолат пайдо бўлди?
Боймирза: – Жадидчилик ҳаракати ҳар ерда илдиз отиб келаётган бир вақтда, Туркистон ҳаётида янги бир ҳолат пайдо бўлган, яьни чорлик ўрнига болшевизм кириб келаётган бир давр бошланган эди. 1917 йилдан сўнг бошланган бундай бир вазият қаршисида жадидчилик ҳаракати ҳам янги бир шакл ва мазмун излаш мажбурияти остида қолган эди.
2
Миллий йўлнинг келажаги устида ўйлаш
Омон Бек: – Жадидчилар миллий йўл ҳақида ўйлаганларми?
Боймирза: – Жадидчилар 1917 йилдаёқ, миллий йўлнинг келажаги устида ўйлаш мажбурияти остида қолган эдилар. Шунинг учун ҳам Қўқон Мухторияти даврида жадидчиларнинг “Шўрои Исломия” жамияти ва рухонийларнинг “Уламолар Жамияти” бирликда туриб ҳаракат этишга қарор берган эдилар.
Омон Бек: – Жадидчиларнинг “Шўрои Исломия” жамияти ва руҳонийларнинг “Уламолар Жамияти”ни бир нуқтада туриб ҳаракат қилишга нима мажбур қилган эди?
Боймирза: – Чор Россияси ўрнига Совет Россияси ҳокимиятининг бошланиши, истар-истамас миллий кучларни миллий ҳуррият масаласида бир нуқтада туриб ҳаракат этишга мажбур қила бошлаган эди…
Омон Бек: – Совет ҳокимиятининг бошланиши жадидчилар олдига қандай вазифа ва ташвишни келтириб қўйди?
Боймирза: – Туркистонда Совет ҳокимиятининг бошланиши жадидчилик олдига яна янги бир вазифани ва ғамни келтириб қўйди. Жадидчиларнинг олдида энди нима қилмоқ керак деган сўроқ турар эди.
3
Нима қилмоқ керак?
Омон Бек:-Ҳақиқатан ҳам, шундай вазиятда нима қилмоқ керак эди?
Боймирза: – Бунинг жавоби эса, баҳсларда қатнашмоқ ва айни вақтда советларнинг ичига кириб, у ердан миллий баҳсни муҳофаза этмоқ эди. Ишда ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб чиқди..
Омон Бек: – Жадидлар Совет идораларига кира олдиларми?
Боймирза: – Жадидчиларнинг бир қисми совет давлати идораларига кирган эди.
… На ғоявий ва на маьнавий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлмаган жадидчилар билан советлар “бирга ишлашга” қарор бердилар.
Омон Бек: – Бирга ишлашга қарор берган Советлар ва жадидлар нима истар эдилар?
Боймирза: – Советлар Туркистонда ерли кучларни истар эдилар. Жадидчилар эса совет давлат идорасини миллий негизда ташкил этиб, буни миллатнинг манфаатига ишлатиш ниятида эдилар.
Омон Бек: – Советлар жадидларни катта, муҳим вазифаларга ҳам тайинлаганларми?
Боймирза: – Советлар ҳатто жадидчиликнинг отаси Мунаввар қорига Туркистон Совет Жумҳурияти Маориф Вазирлиги вазифасини беришга мажбур бўлган эдилар. Лекин “қизил маориф вазири” шаклида кўринган Мунаввар қори, бу ўринни миллий маданий ўчоқ марказига айлантириб юбора олган эди.
4
Жадидлардан яна кимлар Совет идораларида ишлаган?
Омон Бек: – Мунаввар қоридан бошқа яна қайси жадид совет идораларида юқори вазифаларда ишлаган?
Боймирза: – Совет идораларида масьул ўринларни Турар Рисқул(ов), Қайғисиз Отабой. Низомиддин Хўжа(ев), Нусратулла Махсум, Файзулла Хўжа(ев) каби жадидчиларнинг кўзга кўринган арбоблари эгаллаган эдилар.
Омон Бек: – Жадидлар совет идораларида ким учун, нима учун ишлаганлар?
Боймирза: – Жадидлар ўз хизматлари даврида советларга эмас, балки миллий йўл учун ҳаракатда бўлганликлари кейинги вақтлардагина маьлум бўлган эди.
Омон Бек: – Советлар жадидларнинг бундай ҳаракатини билар эдиларми? Боймирза: – Советлар бундай ҳолатни яхши билар, сезар эдилар. Лекин йилларча овоз чиқармасдан турдилар.
В
Жадидчиликка қарши кураш
Омон Бек: – Қачон Москва жадидларга қарши “мафкура майдонида кураш” очди?
Боймирза: – Москва 1930 йилдан кейин “мафкура майдонида кураш” шиори остида буларга қарши кураш оча бошлади. 1930-1939 йиллар орасида бирин-кетин давлат ва фирқа идораларини жадидчилардан тозалай бошлаган эдилар..
Омон Бек: – Совет тузумини қабул қилмаган, Совет йўлига кирмаган жадидчиларга нима бўлди?
Боймирза: – Совет йўлига кирмаган жадидчилар жисмонан ўлдириб юборилди. Совет-Россия ҳокимияти шундай қилиб ўзининг аслида, ғоявий ва сиёсий душмани бўлган жадидчиларга қарши курашда ғалаба қозонган бўлди.
Омон Бек: – Миллий рухдаги жадидчилик ҳам ўз мақсадларига эриша олмадими?
Боймирза: – Миллий руҳдаги жадидчилик ўз мақсадига ета олмасдан, ярим йўлда қолиб кетди. Лекин жадидчилик Туркистон учун … миллий ҳиссиётни сақлаб қолмоқ соҳасида катта сабоқ қолдириб кетди.

5
Нега жадидчиликни ҳимоя қилиш мумкин эмас эди?
Омон Бек: – Советлар қила олмаган, уддалай олмаган ишлардан биттаси нима?
Боймирза: – Советлар қила олмаган ишлардан биттаси, улар жадидчилик руҳини тугата олмаганликларидир. Улар йилларча бу руҳга қарши курашдилар…
Омон Бек: – Ҳозир ҳам жадидчиликдан қўрқадиларми?
Боймирза: – Ҳозир ҳам жадидчиликдан қўрқмоқдалар.
Омон Бек: – Нега бундай?
Боймирза: – Бу сўроқнинг жавобини Ўзбекистон Совет Жумҳурияти Коммунист Фирқасининг биринчи котиби Шароф Рашид(ов) бера олган эди. У 1962 йил 25 январда Ўзбекистон зиёлиларининг 3- қурултойида шундай деган эди:
“Баьзи кишилар шахсга қарши кураш билан бирга жадидчилик ва унинг ғоясини ҳам ҳимоя қилмоқни истайдилар. Биз бунга хайрихоҳлик кўрсата олмаймиз ва йўл ҳам қўймаймиз.”
Шахсга сиғиниш вақтида баьзи бир жадидчилар ва буларга яқин бўлган ўқитувчилар, ёзувчилар ва журналистлар тазйиқ остида қолдирилган эди. Кейинги вақтларда булар оқланди. Лекин тескаричи ва аксилинқилобчи бўлган жадидчилик оқланмади. Пан- Исломчилик ва Пан-Туркчилик жадидчиликнинг асосий ғояси эди. Совет ҳокимиятига қарши курашган босмачилик ҳаракати мана шу жадидчилар, пан- исломчилар ва пан-туркчилар тарафидан муҳофаза этилган эди. Кимки жадидчиликни ҳимоя этиш ҳаракатида бўлса, у душманни ҳимоя этади.” [Правда Востока, 26. 2. 1962 йил].
Бундай очиқ айтилган сўзлардан нима учун жадидчиликдан қўрқмоқда эканликлари кўриниб турибди. (Боймирза Ҳайит, “Миллий Туркистон” журнали, Н.94, 28-30-бетлар).
Хайрулла Х. Исматулланинг “Ўзбек тили, 3-жилд: Олий курс” китобидан олинди.
www.yangidunyo.com

Det här inlägget postades i Uncategorized, Жадидлар. Bokmärk permalänken.