”Янги Дунё” намойиш этади: ”Зиддият” (1-4 қисмлар)

Муаллифдан:

Муҳтарам ҳамюртлар!

Эътиборингизга ҳавола этилаётган ”Зиддият” ҳужжатли фильми ” Норасмийлар” сериалининг иккинчи қисми бўлиб, унда ”Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати”нинг ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш бўйича Тошкентда ўтказган намойишлари ҳақидаги тарихий воқеалар ифода этилган. Ўша пайтдаги норозилик митинглари Михаил Горбачёвнинг қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати меваси бўлиб, Ўзбекистон давлатини ва халқини энди уйғонаётган ва сиёсийлашаётган пайтини намоён этади. Минг афсуслар бўлсинким, халқимизнинг эндигина уйғониб, зулмга қарши бош кўтараётгани маҳаллий тўраларга ёқмади ва бир йил ўтиб-ўтмай Ўзбекистоннинг коммунист раҳбарлари Халқ Ҳаракати пойига болта уриб, кенг оммани яна совет давридан баттарроқ қул қилиб олдилар. 1991 йилда банкротга учраган коммунистлар партияси номенклатураси Ўзбекистонда, Россия, Беларуссия, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистонда сақланиб қолди ва 20 йилдирки ҳукмронлик қилиб келмоқда.

Тарих такрорлардан иборатдир. Ўзбеклар ичидан чиққан миллий мустақиллик курашчилари Жадидлар ҳаракатига ҳам Росияда 1905 – 1917 йилларда содир бўлган инқилоб катта таъсир этганди. 1985 -1990 йиллардаги М.Горбачёвнинг қайта қуриш давридаги эркинлик шамоллари ўзбекларни ҳам барча миллатлар қатори миллий – озодлик курашига илҳомлантирди. Мени тахминим бўйича халқимизнинг учинчи марта сиёсий уйғониши ҳам Россиядаги сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. Россиядаги чуқур сиёсий ислоҳотлар сабабли бизларда ҳам катта ўзгаришлар бўлиши мумкин… Бизларга араб мамлакатлари эмас, Россияни тоталитаризмдан озод бўлиши таъсир қилиши мумкин.

 

*****

 

 

 

 

Det här inlägget postades i "Норасмийлар" сериали. Bokmärk permalänken.