”Янги Дунё” намойиш этади: ”Кремл остонасида”

Таниқли кино устаси, ўзбек мухолифати фаоли Абдулазиз Маҳмудовнинг “Кремл остонасида” филми ”Янги Дунё ТВ” саҳифасига тўла ҳолда жойлаштирилди. “Кремл остонасида” филми Абдулазиз Маҳмудов суратга олган ўзбек мухолифати тарихи ҳақидаги 10 қисмлик ”Норасмийлар” филмининг саккизинчи қисмидир.

Ушбу фильмда ўзбек мухолифати фаолларининг 1990 йилнинг июнь ойида жанубий Қирғизистонда содир бўлган қонли воқеалардан сўнг жабрдийда миллатдошларимиз билан бирга Москвада- Кремл олдида ўтказган норозилик намойишлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўша йилларда ҳам ўзбек мухолифати фаоллари қирғиз фашистларининг ўзбекларга нисбатан уюштирган қирғинига қарши кўплаб сиёсий акциялар ташкил қилган эдилар. Афсуски, уларнинг бу ҳаракатлари собиқ иттифоқ пайтида ва ундан кейин ҳам кўзланган натижани бермади – қирғин ташкилотчилари ва унда иштирок этганлар жавобгарликка тортилмади. Бу гал ҳам айнан ўша ҳолат такрорланиши мумкинми?

Филмни кўриш учун йўлланма:

\”Кремл остонасида\”-1 қисм.

\”Кремл остонасида\”-2 қисм.

\”Кремл остонасида\”-3 қисм.

\”Кремл остонасида\”-4 қисм.

www.yangidunyo.com

Det här inlägget postades i "Норасмийлар" сериали. Bokmärk permalänken.