”Янги Дунё” намойиш этади: ”Умид” филми (1- 4 қисмлар)

”Янги Дунё” веб портали таниқли кинорежиссёр ва ёзувчи Абдулазиз Маҳмудовнинг ўзбек мухолифати тарихи ва мухолифат амалга оширган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи 10 қисмдан иборат ”Норасмийлар” филмини намойиш этишни бошлайди. ”Умид” айни шу туркум филмларнинг дастлабкисидир.

Ўзбек мухолифати қачон ва қандай заминда вужудга келган эди? Мухолифатнинг дастлабки йиллардаги фаолияти ҳақида нималарни биламиз? Ушбу филмда собиқ совет иттифоқининг қулашидан олдинги сиёсий воқеалар ва уларда иштирок этган шахслар ҳақида шу пайтгача ёзилган китоблардан фарқли ўлароқ ҳеч қандай бўрттиришсиз, очиқ тасвирларда кўришингиз мумкин…

Филмнинг мобил нусхасини кўп мингсонли ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола этгани учун муаллиф Абдулазиз Маҳмудовга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз. Ўтган тарихимизнинг ҳаққоний манзараси акс эттирилган ушбу филм илк бора эълон қилинмоқда. Матнни шоира Гулчеҳра Нуруллаева ўқиган.

Таҳририят.

Det här inlägget postades i "Норасмийлар" сериали. Bokmärk permalänken.